Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсумида бир нечта жамоа стадионидаги муаммо сабаб, маълум муддат уй ўйинларини бошқа клуб стадионида ўтказиши маълум қилинди.

Фото: «Турон»

Фото: «Турон»

«Сурхон» стадиони талаб даражасига келгунига қадар клуб ўз уй учрашувларини Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтказади. «Қўқон-1912» эса Яйпандаги «Ўзбекистон» стадионида рақибларини қабул қилади.

«Нефтчи» ва «Олимпик» жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, улар мавсум стартида уй ўйинларини бошқа ареналарда ўтказади. «Нефтчи» Яйпандаги «Ўзбекистон» стадионидан, «Олимпик» Тошкентдаги «Пахтакор» стадионидан фойдаланиб туради.

Шунингдек, «Қизилқум» клуби уй стадионида майдонни янгилаш ишларини олиб борилиши сабаб Суперлига мавсумининг дастлабки турларини Олмалиқнинг «ОКМК» клуби ўйингоҳида ўтказади.

Шу сабаб Суперлигага қуръа ташлаш вақтида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Шу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди