«Реал» «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга ёзда уни сотиб ололмаслигини маълум қилди, дея хабар қилмоқда Ruhr Nachrichten.
Қайд этилишича, «Реал» президенти Флорентино Перес норвегиялик ҳужумчига клуб уни ёзда сотиб олишга имкони йўқлигини айтган ва ундан 2023 йил ёзига қадар «Боруссия» сафида қолиб туришни сўраган.
«Қироллик клуби»нинг ёздаги асосий мақсади — «ПСЖ» футболчиси Килиан Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритиш. Мадридликлар молиявий сабабларга кўра, иккала юлдузни бир трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб ололмайди.
Маълумот учун, 2022 йил ёзида Ҳоланднинг «Боруссия Д» билан шартномасида 75 миллион евролик товон пулига сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд фаоллашади.
Ҳоланд 2021/22 йилги мавсум «Боруссия Д»нинг барча мусобақалардаги 20 та ўйинида иштирок этиб, 23 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)