Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида қор кўчиш хавфи бор.
«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», — дея огоҳлантиради вазирлик.
«Ўзгидромет» 13–15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди. 12 февраль куни республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади.
Мавзуга доир: Фото: Амирсой дам олиш масканида юз берган қор кўчкиси
Изоҳ (0)