Фарғонада экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи Р.Ш. исмли эркак (1998 йилда туғилган) ўзининг уяли телефонидаги Telegram мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлган.
Сўнгра ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини ҳамда «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олган. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатган.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, Р.Ш.нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда мавжуд экстремистик канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди
- Сурхондарёда мактаб ўқувчилари орасида жиҳод ва ҳижрат ғояларини тарғиб қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди
- Тошкентда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган талаба ва икки нафар мактаб ўқувчиси ушланди
Изоҳ (0)