Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетганини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунларимиз ҳам, ишларимиз ҳам қониқарсизлигидан одамлар жуда катта эътироз билдиряпти. Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авариялар содир этилган ва 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган, 2,5 мингга яқин одам (263 нафар бола) ҳалок бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди. Бундан ташқари, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.
Изоҳ (0)