Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/4 финалида «Интер» 8 февраль, сешанба куни «Рома»ни меҳмон қилди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Эдин Жеко ҳисобни очди. 68-дақиқада Алексис Санчес миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ушбу мағлубиятдан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари чорак финалдаёқ ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. «Нераззурилар» ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов бу ўйинда майдонга тушмади.
Италия Кубоги
1/4 финал баҳси
8 февраль, сешанба
«Интер» — «Рома» 2:0
Голлар: 1:0 – 2 Жеко, 2:0 – 68 Санчес.«Интер»: Ҳанданович, Дармиан, ДъАмброзио, Шкриньяр, Бастони (де Врей, 45), Перишич (Дюмфрис, 85), Видаль (Весино, 85), Брозович, Барелла (Чалхонўғлу, 85), Жеко (Мартинес, 76), Санчес.
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер (Кумбула, 46), Виня (аш-Шаарави, 76), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Пеллегрини, 70), Верету (Кристанте, 70), Заниоло, Абраҳам (Афена-Гьян, 89).
Огоҳалнтиришлар: Заниоло (37), Манчини (38).
Изоҳ (0)