Пекин—2022 қишки Олимпия ўйинларида 8 февраль, сешанба кунги баҳслар якунланди.
Олимпиаданинг тўртинчи кунги баҳсларида 10 та медаллар шодаси ўйналди. Медаллар рейтингида Швеция етакчиликни ўз қўлига олди, шведлар ҳисобида тўртта олтин, биттадан кумуш ва бронза медали бор.
Иккинчи ўринда Нидерландия қайд этилган бўлса, Германия ва Хитой кейинги поғонани бўлишиб турибди.
Медаллар рейтинги (топ-10):
1. Швеция — 4-1-1 (6)2. Нидерландия — 3-3-1 (7)3-4. Хитой — 3-2-0 (5)3-4. Германия — 3-2-0 (5)5. Норвегия — 3-1-4 (7)6. Италия — 2-4-1 (7)7. РОҚ (Россия) — 2-3-5 (10)8. Австрия — 2-3-2 (7)9. Словения — 2-1-2 (5)10. Франция — 1-4-0 (5)
9 февраль кунги баҳсларда 6 та медаллар шодаси ўз эгаларини топади.
Изоҳ (0)