• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон жамоатчилиги Лукашенконинг Совет Иттифоқи республикалари Россия атрофида бирлашиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко телебошловчи Владимир Соловёвга берган интервьюсида суверен давлатлар иттифоқининг тузилиши ва унга келажакда кимлар қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Суҳбат давомида Александр Лукашенко 1999 йилда Россия ва Беларусь иштирокида тузилган Иттифоқ давлати собиқ совет республикалари ҳисобига кенгайиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтган.

    «Беларусь аллақачон шу ерда. Ўйлашимча, Қозоғистон учун яхши дарс бўлди. Келгуси 15 йилда деб оладиган бўлсак ва агар биз хатога йўл қўймасак, ишончим комилки, Украина ҳам шу ерда бўлади. Арманистон ҳам қаерга боради? Улар кимгадир керак деб ўйлайсизми? Озарбайжон ушбу доирадан чиқиб кетади, чунки биз ҳам кўп хатоларга йўл қўйдик ва Туркия Озарбайжонни жуда кучли қўллаб-қувватламоқда. Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга келсак, менимча, аввало иқтисодий зарурат туфайли улар ҳам қўшилади», — дейди Лукашенко.

    Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Алишер Қодиров Беларусь етакчисининг сўзларига муносабат билдириб, зўравонлик ва таҳдид устига қурилган давлатлар қанчалар мустаҳкам кўринмасин, мўрт бўлишини тарих кўп исботлаганини таъкидлаган.

    «Ушбу режалар тескари тўлқин яратиши ва совет империясини тикламоқчи бўлаётганлар ҳудудида янги давлатлар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Бу эса, албатта, минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга сабаб бўлиши мумкин. Яқин 15 йиллик режаларимизда ушбу эҳтимол кўзда тутилиши керак», — деб ёзади Қодиров.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродовнинг ёзишича, Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканини кўрсатган. Шу билан биргаликда, сўровда иштирок этганларнинг 46 фоизи — «ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги»ни маълум қилган.

    «Бугун кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларусь халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблайди. Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас», — дея таъкидлайди Бекмуродов.

     

    Адлия вазирининг маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова Лукашенконинг Ўзбекистон иттифоқ давлат таркибига барибир қўшилиши ҳақидаги фикрига нисбатан Беларусь президенти яна «ўша ҳунарини қилаётганини» билдирган.

    «Битта ўзим бу ерда ўтиравераманми, бошқалар ҳам кирсин иттифоққа деяпти ёнбошлаволиб Кремлнинг пропагандачиси Соловевга. У ҳам яйраб кетяпти. Айтишича, биз барибир қўшиларканмиз, «союз» тикланаркан, бу кишимнинг тўлиқ бахти учун шу етишмай турганмиш. Қачонгача «батка» мустақиллигимизни таҳқирловчи, камситувчи, бизнинг давлатчилигимизга таҳдид бўлган бу каби сўзларини айтаверади ва биз жим ўтираверамиз?

    Вазир маслаҳатчиси ушбу масала бўйича Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдиришини сўраб, вазирликка мурожаат қилган.

    «Нимадир қиласизларми ё бўйнимизни эгиб, сукут аломати ризо деб ўтираверамизми? Ўтган гал гапирганида президент аниқ-тиниқ қилиб ташқи сиёсатимиз йўналишини кўрсатиб берди-ку, шунга таяниб нимадир қилиш, норозиликни билдириш, бундай гапларга тоқат қила олмаслигимизни айтиш қийинми?», — деган блогер.

    «Ишонч керак эртамизга, мустақиллигимиз бардавомлигига. Беринглар, шу ишончни, муносиб дипломатик жавоб қайтаринглар, бу одамга», — дея якунлаган ўз сўзини Соатова.

    Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилиши бўлиб ўтганди. Йиғилишда сўзга чиққан Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз нутқида Ўзбекистонни тилга олиб, «Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак. Акс ҳолда, биздаги маълумотларга кўра, тўполон ташкилотчиларининг нигоҳи, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган», – деган эди.

    Лукашенконинг сўзларига хорижлик мутахассислар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтганди. Покистонлик мутахассис, Глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг ижрочи директори, Кҳалид Таимур Акрам «бундай фикрлар умуман нотўғри, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кучли ва барқарор мамлакатлардан бири ҳисобланиши»ни айтиб ўтди. Кейинроқ Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрларига муносабат билдириб, «ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», деган эди.

    08.02.2022, 12:43   Изоҳ (0)   37994
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда танасини арматура тешиб ўтган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

    08.02.2022, 12:02

    Ўзбекистонда 9 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    08.02.2022, 11:46

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 773 кишида коронавирус тасдиқланиб, икки бемор вафот этди

    08.02.2022, 10:11

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИБ қонунни бузган — Антимонополия қўмитаси Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигит ҳақида

    08.02.2022, 10:03

    ОТМларда анъанавий таълим жараёнлари бошлангач, Тошкентга қанча талаба етиб келгани маълум қилинди

    08.02.2022, 08:59

    Тошкент вилоятида пора олган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    08.02.2022, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.