• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қарорда монополия йўқ, талаблар бор». Русланбек Давлетов нега Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ЙИМга ўтказилганига изоҳ берди

    Адлия вазири Русланбек Давлетов 7 февраль куни ўтказилган анъанавий йиллик ҳисоботи давомида Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқи нега Ягона имтиҳон марказига берилгани тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Қачонлардир барҳам берилган ‘Автотест’ монополияси бошқа кўринишда қайтиб келди. Ва унинг қайтишида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам бор. Мана шундай, монополияга йўл қўювчи қарорларни Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан қандай ўтказиб юборди? Нега ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш фақат Ягона имтиҳон марказига берилди?», – дея журналист томонидан берилган саволга Русланбек Давлетов қуйидагича жавоб берди:

    «Қарорда сиз айтгандек монополия йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарорида шу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорларга талаблар бор. Мен ‘Автотестъга ким эгалик қилиши тўғрисида хабарга эга эмасман. Мен Вазирлар Маҳкамаси қарорини биламан. У ерда айтилганки, ҳозирда давлат ўз функцияларини хусусий секторга топширмоқда. Қонунда инсон омилисиз, электрон равишда ҳайдовчига баҳо берадиган талаблар белгиланган. Агар қайсидир ҳудудда шу талабларга мос равишдаги тадбиркор кириб келса, давлат ўз функциясини тугатади.

    Мана, Тошкент шаҳрида имтиҳон оладиган мактаб очилибди. Бу орқали давлат функцияси Тошкент шаҳрида тугатди. Лекин вилоятларда олдинги тартиб сақланиб турибди. Ҳамма вилоятда очилса, давлат тизими тугайди».

    Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади.

    Ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камайишини айтиб ўтди.

    «Gazeta.uz» ёзишича, Ягона имтиҳон маркази (Тошкент Имтиҳон Маркази, ТИМ) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи асосида Ўзбекистонда биринчи бўлиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи компания бўлди. Унинг сайтида компания раҳбари сифатида Дениел Бёрк кўрсатилган.

    3 февраль куни сайтнинг «Биз ҳақимизда» бўлимида АВҲТ 1895 сонли лицензия 2022 йил 2 февралида қўлга киритгани ҳақида маълумот берилган эди. Бироқ ҳозирда ушбу маълумот м.авжуд эмас.

    КТЯРД очиқ маълумотларига кўра, Autoдривер Study автмактаби 2017 йил 6 октябрда рўйхатга олинган. Раҳбар сифатида Дениел Бёрк (Буркэ Даниел Жамес) кўрсатилган, ягона таъсисчи — Дилшод Шуҳратович Жўраев.

    Дилшод Жўраев бир вақтнинг ўзида 2017 йил октябрь ва ноябрида рўйхатга олинган Нурафшон Йўл Автомактаби ва Иннодривер Study автомактабларининг ҳам эгаси ҳисобланади. Иннодривер Study юридик манзили Автотест, Автотест 2.0 ва Автотест Обей Рулес савдо белгиларига эгалик қиладиган Автотест Репорт компанияси манзили билан мос тушади — Тошкентнинг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 21-уй.

    Эътиборлиси, мазкур бинонинг орқа қисмида, Тарас Шевченко кўчаси 23-уйда Миллий ТВ телеканали офиси жойлашган.

    Автотест мактаблари асосчиси (ҳозирда у ерда таъсисчи сифатида Иродахон Исмаилова кўрсатилган) ва Миллий ТВ телеканалининг амалдаги таъсисчиси (66,7 фоизи) — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

    07.02.2022, 19:01   Изоҳ (0)   20183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мен ер олиб, ер бериш учун келмадим» — Қўрғонтепа ҳокими Элёрбек Набижонов

    07.02.2022, 18:36

    Қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди

    07.02.2022, 17:23

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    07.02.2022, 16:58

    Адлия вазири: «Ҳокимлар ҳудуднинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси»

    07.02.2022, 16:32

    Айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқ 18 ёшга тўлгунча Болалар миллий тиббиёт марказининг доимий назоратида бўлади

    07.02.2022, 16:17

    Русланбек Давлетов: «Чет элдан келадиганларга меҳмондўстлик бюджет ҳисобига бўлмаслиги керак»

    07.02.2022, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.