Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Қайд этилишича, 7 февраль куни Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилган бўлиб, унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Сессияда Ўзбекистон Қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Юсупов ҳокимликка номзод сифатида илгари сурилган. Номзод депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Аввалроқ расмий манбалар туманнинг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоева ўз аризасига кўра ишдан олинганини хабар қилган бўлса, «Дарё» манбаси эса ҳоким президент раислигидаги видеоселекторда ишдан олинганини билдирганди.
Изоҳ (0)