Сенегал терма жамоасининг ғалабаси билан якунланган Африка Миллатлар Кубогида индивидуал совринлар соҳиблари маълум бўлди.
Мисрга қарши финал ўйинида (0:0, 4:2) ҳал қилувчи 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган сенегаллик ярим ҳимоячи Садио Мане мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. «Ливерпуль» футболчиси мусобақа давомида 5 ўйинида 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Сенегал термаси посбони Эдуар Менди Миср билан ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида битта зарбани қайтарган ҳолда энг яхши дарвозабон деб топилди. «Челси» дарвозабони умумий ҳисобда турнирдаги 5 та ўйиндан 3 тасини «қуруқ» ўтказган.
Камерунлик ҳужумчи Венсан Абубакар эса 8 та гол билан мусобақа тўпурари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Африка Кубоги 9 январь—6 февраль кунлари Камерунда бўлиб ўтди. Ғолибликни Сенегал финалда Мисрни енгган бўлса, учинчи ўрин учун кечган баҳсда Камерун Буркина-Фасони (3:3, пенальтилар — 5:3) таслим этди.
Изоҳ (0)