Футбол бўйича Франция чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Лилл» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги ўйин 6 февраль, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Данилу Перейра парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Свен Ботман мувозанатни тиклади. 32-дақиқада Преснел Кимпембе «ПСЖ»нинг иккинчи голига муаллифлик қилган бўлса, 38-дақиқада Лионель Месси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
51-дақиқада Данилу Перейра дублни расмийлаштирди. 67-дақиқада Килиан Мбаппе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан сўнг Маурисио Почеттино шогирдлари очколари сонини 56 тага етказди ва биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Лилл» эса 32 очко билан ўн биринчи ўринда бормоқда.
Лига 1
23-тур баҳси
6 февраль, якшанба
«Лилл» – «ПСЖ» 1:5
Голлар: 0:1 – 10 Данилу Перейра, 1:1 – 28 Ботман, 1:2 – 32 Кимпембе, 1:3 – 38 Месси, 1:4 – 51 Данилу Перейра, 1:5 – 67 Мбаппе.«Лилл»: Грбич, Челик, Фонте, Ботман, Гудмундссон, Жегрова, Андре, Онана, Бен-Арфа (Гомес, 70), Веа (Брадарич, 70), Дэвид, Бамба (Жегрова, 86).
«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе (Керер, 78), Мендеш, Данилу Перейра, Верратти, Паредес (Симонс, 85), Ди Мария (Дракслер, 45), Месси, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Паредес (45), Челик (75), Брадарич (83).
Изоҳ (0)