• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғафур Ғулом боғи масаласи кун тартибимизда турибди — Сенат

    Ғафур Ғулом боғи масаласи сенаторларнинг ярим йиллик иш режасига киритилган. Бу ҳақда 4 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлиси якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Ғафур Ғулом боғи масаласини ўрганиш Сенатнинг кун тартибида турганини айтиб ўтди.

    «Мазкур масала ҳал бўлган куниёқ хабар берамиз. Ҳозир ишларимиз жуда кўп. Ғафур Ғулом боғи масаласи ижобий ҳал бўлади. Мен сенаторлик сўровини юборганман, жавоб олганимдан кейин жойига чиқиб ўрганаман. Қани, ҳокимият қандай жавоб берар экан, амалда қандай бўляпти экан», — дейди у.

    Ғафур Ғулом боғи 2019 йил 9 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг Ф-670 сон фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 15 августдаги 1126-сон фармойиши асосида (иккала ҳужжат матни ҳам очиқ манбаларга жойлаштирилмаган) BMP Smart Decision’га 49 йилга ижарага берилган. Компания инвестицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим.

    2019 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолиси билан учрашиб, Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берган. Ҳоким боғ реконструкцияси вақтида бирорта дарахт кесилмаслигини айтган, ушбу учрашувда инвестор вакили сифатида Шерзод Ҳалимовнинг ўзи ҳам иштирок этганди.

    «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, «Nuz.uz» ушбу учрашув ҳақида хабар қилган (аммо хабар ўчиб кетган, унинг нусхаси «Mytashkent.uz»да сақланиб қолган). Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов BMP Smart Decision компаниясининг боғ реконструкциясига 10 миллион доллар инвестиция киритишини айтган. Шерзод Ҳалимов эса модернизация икки босқичда амалга оширилиши, биринчи босқичда ёзги боғ қайта таъмирланиши, иккинчисида эса йил давомида фаолият олиб борувчи ёпиқ ўйин ҳудуди қурилишини маълум қилган.

    Олий Мажлис Сенатининг 16 декабрь кунги ялпи мажлисида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғини 49 йил муддатга ижарага олган Сингапурнинг BMP Smart Decision компанияси инвестицион мажбуриятларини бажармаганини маълум қилган эди.

    17 декабрь куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлиси якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида сенатор Толибжон Мадумаров Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи юзасидан шартномалар тузилмаганини маълум қилган эди. Бахтиёр Сайфуллаев эса мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилишини билдирганди. «Бундан кейин шаҳар ҳокимлигининг объектларни инвесторларга берилиши бўйича ўйлаб иш қилишини назоратимизга оламиз», — деган эди у.

    04.02.2022, 18:44   Изоҳ (0)   27186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис биноси ортидаги сунъий кўл ўрнида театр қурилишини экологик экспертизадан ўтказиш сўралди

    04.02.2022, 18:05

    Абдуқодир Тошқулов Волейбол федерацияси президенти этиб сайланди

    04.02.2022, 17:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    04.02.2022, 16:22

    «Зузуни кўргани келаётганлар кўпайди». Қизчага зарар етказмагани ортидан машҳур бўлган айиқ ҳақида

    04.02.2022, 14:24

    Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Икромжон Каримов 75 ёшида вафот этди

    04.02.2022, 14:10

    «Ўзгидромет» дам олиш куни об-ҳаво кескин ёмонлашишини маълум қилди

    04.02.2022, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.