• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Адабиёт менинг маъшуқам, табобат эса рафиқамдир». Асарлари сингари қисқа, аммо мазмунли умр кечирган рус адиби Антон Чехов сабоқлари

    «Ҳаёт санъаткори» дея улуғланган машҳур рус адиби Антон Павлович Чехов 25 йиллик ижоди давомида юздан ортиқ турли-туман асарлар (қисқа юмористик ҳикоялар, жиддий қиссалар, пьесалар) яратди. Асарлари қатор тилларга таржима қилиниб, пьесалари бир асрдан ошибдики, дунё театрлари саҳнасидан тушмайди. «Дарё» ёзувчининг ҳаёт ва ижоди йўлига назар ташлайди.

    Фото: «culture.ru»

    Китоб ва санъат — зулматдаги фонус

    1860 йили Россиянинг Таганрог шаҳрида, савдогарлар оиласида туғилган Чехов муддаоси қорин тўйдириш, шунчаки кун кечириш ва бугуни билангина яшайдиган кимсалар орасида улғаяди. Ёш Антон рўзғор тебратиш асосий дарди бўлган отаси, 6 нафар фарзанд тарбияси билан овора онасига кўмаклашиш учун бошқа ака-укаларидек саҳар бешда туриб, савдо ва уй юмушларида дастёр бўлади. Заифларни қўллаб-қувватлаш, атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, фаросат ва одоб инсон зийнати эканини оддий уй бекаси, қишлоқнинг содда аёли — онасидан ўрганади. «Болалик нима эканини билмаганман», деб бот-бот таъкидлаган Чеховнинг ҳаётига китоб ва театргина ранг беради.

    Фото: «culture.ru»

    Мутолаа ва саҳна асарларини мунтазам кўриш орқали дунёқараши, фикрлаши ўзгариб, кейинчалик ўзи ҳам қўлига қалам олиб, нимадирлар қоралай бошлайди. Илк ҳикоя ва повестларини гимназияда ўқиётган йиллари ёзади.

    Кунларнинг бирида ўқувчисининг адабиётга ишқи баландлигидан бoxабар устози Фёдер Покровский унга «Чехонте» номли тахаллусни асарлари якунига битишини маслаҳат беради. Шу зайл «Ҳикояларимни турли журналларда босишар», дея пайдар-пай таҳририятларга юборса-да, ноширлар уни чоп этишга ҳадеганда ошиқавермайди.

    Тақдирнинг аччиқ ҳазили ортидан отаси ишлари касодга учрагач, кредиторларнинг таъқибидан қочиб, барча мол-мулки, хусусан, уйини ҳам сотиб, Москвадан қўним топади. Она шаҳрида сариқ чақасиз, ёлғиз қолган Антон эса қўл қовуштириб ўтириш керакмаслигини тушуниб, репетиторлик қила бошлайди.

    Фото: «culture.ru»

    «Адабиёт менинг маъшуқам, табобат эса рафиқамдир»

    Чеховнинг биографияси билан танишган ўқувчи унинг қисқа, аммо мазмунли умрини ижод безаганини дарров пайқайди. Қийинчиликларга йўлиққанида, молиявий муаммолар гирдобида қолганида, ҳатто бошқа касбни танлашни афзал билганида ҳам адабиёт унга тасалли берган.

    1879 йили Чехов ҳаётида муҳим воқеа рўй беради. Москва университетининг тиббиёт факультетига қабул қилинади. Аммо кўз ёшларга ишонмайдиган шаҳарда нон топиш у ўйлаганидан кўра қийинроқ эди. Буни тушуниб етган ёзувчи жонига қораламалари эвазига берилган қалам ҳақлари оро киради. «Бемори йўқ шифокор», «Акамнинг укаси», «Шиллер Шекспирович Гёте», «Бир кимса» каби 50 га яқин тахаллус билан ёзишдан чарчамайди. «Антоша Чехонта» ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб тахаллуслар билан ёза бошлаган кичик-кичик юмористик ҳикоялари аста-секин машҳурликка эришади.

    Москвадаги «Будилник», «Томошабин» журналларида чоп этилган ижод намуналари, «Петербург газетаси» билан ҳамкорлик Чеховга 1885 йили кутилмаган машҳурликни келтиради – уни кичик ҳикоялар муаллифи сифатида халққа танитади. Ёзувчи Дмитрий Григоревичнинг истеъдодни исроф қилмай, салоҳиятингни тоши оғир ижод намуналарига сарфла, деган маслаҳатидан кейин астойдил ишга киришади. «Янги вақт» журнали ношири, танқидчи Алексей Суворин берган тузуккина гонорар сабаб рўзғорни ўйламай, «Душманлар», «Агафя» ва «Даҳшат» номли ҳикояларини ёзади.

    Университетнинг учинчи босқичидаёқ шифохоналарда ассистентлик қила бошлаган ёш Антон дипломини олгач, уй эшигининг олдига «Шифокор А.П. Чехов» деган ёзувни осиб қўяди. Кейинроқ турли қишлоқлардаги шифохоналарда ҳам беморларга шифо улашади. Кўп касаллик руҳий ҳолат билан боғлиқ эканини яхши билган Чехов хасталарни фақатгина дори-дармон билан даволабгина қолмай, уларнинг кўнглини кўтариш, ҳаётга бўлган иштиёқини оширишга уринади.

    Саломатлигида муаммоси кўп, аммо аҳволи танг касаллардан пул олишни ўзига эп кўрмайди. Император академиясининг оғзаки ва ёзма нафис адабиёт бўйича фахрий академиги бўлган Антон Чехов ҳақида гап кетганда кўпчилик, тиббиёт унинг адиблик фаолиятига халал берганини таъкидлайди. Лекин тиббиёт унга бегона бўлганида, эҳтимол, адиб дард нелигини яхши ҳис этмаслиги, қаҳрамонларининг руҳиятини очиб беролмаслиги ва алал-оқибат, асарлари ҳам бу кунгача «тирик» бўлмаслиги мумкин эди.

    Фото: «culture.ru»

    Сюжет, қаҳрамон ва конфликт излаб колонияга

    Бора-бора ўзидан қониқмаган айрим ёзувчилардек Чеховнинг кўнгли ҳам саёҳат тусайди. Сибир орқали ўтиб, Сахалин оролида тўхтаган адиб ушбу сафари муваффақиятли чиқишию, бунга саломатлиги билан товон тўлашини хаёлига ҳам келтирмасди. 82 кунини йўлда ўтказган Антон манзилига етгунча 9 та очерк ёзиб тугатади.

    Ниҳоят оролга етиб боргач, маҳаллий аҳоли билан тезда танишиб, уларнинг ҳаёт ҳикояларини тинглашга киришади ва шу аснода материаллари учун қимматли маълумотлар тўплайди. Орол маъмурияти унга маҳкумлар билан мулоқот қилишни ман этади, илҳом ва таассурот илинжида совуғу қийинчиликларга қарамай йўл босиб келган ёзувчи эса билганидан қолмайди.

    Уч ой-у икки кун давомида фуқаролар ҳақидаги деярли 10 минг статистик карточкаларни тўплашга муваффақ бўлади. Маҳаллий амалдорлардан тортиб, қамоқхона маҳкумлари билан ҳам юзма-юз гаплашиб чиқади, шифохоналар аҳволидан ташқари меҳнат ва жазо турлари қандай кечишини ҳам кўздан қочирмайди. Уринишлари бесамар кетмаган ёзувчи гўёки айрим сиёсий маҳкумлар ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан фарқланишини пайқайди. Ҳолатни зимдан кузатиб, кўрганларини қайд этган Чехов Сахалиндан кейин Гонконг, Сингапур, Сейлон ороли ва Одессага ҳам боради. Яқинлари билан эса 1890 йили Тулада кўришади.

    Антон Чехов Лидия Мизинова билан

    Антон Чехов Лидия Мизинова билан
    Фото: «culture.ru»

    Севгидан кўра эрк афзал(ми?)

    Чеховнинг ҳаёт йўлида хотин-қизлар кўп учраган. Синглисининг дугонаси Лидия Мизинова билан қарийб 10 йил учрашиб, севишиб юрганига қарамай, турмуш қуриш ҳақида гап очилиши билан ўзини олиб қочаверади. «Чайка»даги Нина образи учун Мизинованинг тақдири прототип қилиб олинади. «Кучук етаклаган аёл» ҳикоясидаги аёл образи учун кейинроқ учрашиб юрган маъшуқаси Елена Шавровадан илҳомланади. «Чайка» пьесасининг тайёргарлик жараёнида танишган мафтункор ва кибор актриса Олга Книппер эса бошқа аёллардан фарқли ўлароқ уни оила қуришга кўндира олади. 1901 йилда турмуш қурганига қарамай, жуфтлик фарзанд кўролмайди.

    Антон Чехов Олга Книппер билан

    Антон Чехов Олга Книппер билан
    Фото: «culture.ru»

    Антонда сил касаллигининг белгилари илк бор 24 ёшида намоён бўла бошлайди. Айтишларича, мазкур касаллик унда болалигидаёқ аниқланган. Бошқа тахминларда эса қишлоқларда шифокор бўлиб ишлаганида қабулига келган беморлардан силни юқтириб олгани, Сахалинда эса дарди зўрайиб кетгани айтилади. Уларнинг қай бири тўғри бўлишидан қатъи назар, бир нарса аниқ: ёзувчи соғлиғига бепарво бўлиб, оиладагилари ортиқча хавотирланмаслиги учун касаллик билан боғлиқ салбий ўзгаришларни яқинларидан яшириб келади. Кейинроқ аҳволи ёмонлашиб шифохонада даволанишга мажбур бўлади.

    Тузукроқ оёққа турмай, ижод қилиш дардида шифокорлардан уйга жавоб беришларини сўрайди. Камига қон аралаш йўталаётганини ҳам яширади. Чехов ҳаётининг ажралмас қисмига айланган дард ва оғриқли ҳислар асарларига ҳам кўчади. Бу, айниқса, «Номаълум одам ҳақидаги ҳикоя»да яққол билинади. Адиб 1904 йил Баденвайлерда сил касаллиги сабаб ҳаётдан кўз юмади.

    Гуманизм куйчиси

    Асли мутахассислиги шифокор бўлган адиб, касби билан одамлар жисмига, асарлари билан эса қалбларга шифо улашади. У ўзидан аввалги адиблар ва замондошлари сингари роман ёзмагандир, аммо ўзи афзал билган қисқалик билан сўзларнинг оҳорини тўкмай жамиятдаги муаммолар, давр одамларининг маишийликка шўнғиётганини қаҳрамонлари ҳаёти мисолида очиб беради. Ёзувчи бутун ижоди давомида атрофидагиларни руҳий карахтликдан уйғотишга уринади. Одамлар одам бўлсагина, ҳаёт яхшиланишига бутун вужуди билан ишонади.

    Гуманизм куйчиси сифатида эътироф этиладиган ёзувчининг «Амалдорнинг ўлими», «Буқаламун», «Семиз ва ориқ», «Қайлиқ» ҳикояларидаги воқеалар бир-биридан фарқ қилади, лекин уларда ҳамма муаммолар негизи бориб одамга тақалишини англаш қийин эмас. «Олчазор», «Ваня тоға», «Чайка» ва «Уч опа-сингил» номли асарлари ҳалигача саҳналардан тушмай, рэпертуарларни тўлдириб, томошабинларни қайта-қайта театрларга чақирмоқда. «Чеховшунослик», «Чехов ҳикоялари мактаби», «Чехов драматургияси» каби маҳорат йўналишлари пайдо бўлгани ҳам бекорга эмас, аслида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • «Одамлар кўнгли тусаганидек иш тутиши учун уларга мантиқнинг кераги йўқ, баҳона бўлса бас». Асли шифокор-у, бироқ адабиётдан ҳаловат топган инглиз ёзувчиси Сомерсет Моэм ҳақиқатлари
    • «Бошқалар билан бир хил китоб ўқисанг, ҳаммадек фикрлай бошлайсан». Адабиётдан кўра жазздан илҳомланиб ижод қилган япон ёзувчиси — Ҳаруки Мураками иқрорлари

    29.01.2022, 22:54   Изоҳ (0)   49307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.