АҚШнинг Майами шаҳрида 28 январдан 29 январга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан 29 январь эрта тонгда) MMA бўйича Eagle FC 44 турнири бўлиб ўтади.
Унда ўзбекистонлик жангчи Фирдавс Ҳасанов ҳам иштирок этади. Ҳасанов америкалик Шон Банчга (10-5, 3 КО) қарши октагонга кўтарилади.
27 ёшли Фирдавс Ҳасанов енгил вазн тоифасида (57-61 кг) ҳаракат қилади. Томонлар жангдан олдин тарозидан ўтган. Унга кўра Ҳасанов 60,8 кг, Банч эса 61,5 кг тош босган.
Ҳасанов шу вақтга қадар MMA’да 6 та жанг ўтказиб, шуларнинг 4 тасида ғалаба қозонган бўлса (1 та жангда рақибини нокаутга учратган), иккитасида мағлубиятга учраган.
Шунингдек, мазкур оқшомда қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:
Асосий кард:- Сергей Харитонов—Тайрон Спонг
- Рашад Эванс—Габриэль Чекко
- Рей Борг— Коди Гибсон
- Рамазан Курамагомедов— Дон Ҳовард
- Раймонд Магомедалиев—Энтони Нжокуани
- Арман Оспанов—Дилан Салвадор
- Йорган де Кастро—Шон Ашер
- Майлс Ҳансингер—Демаркус Жексон
- Лоик Раджабов—Зак Зейн
- Ситик Мудуев—Майдеддин Аяди
Маълумот учун, Eagle Fighting Championship промоушени UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли. Нурмагомедов промоушенга 2020 йилда асос солган.
Изоҳ (0)