• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Қандли диабет билан оғриган беморнинг терапияга риоя қилишини қандай қилиб яхшилаш ва асоратларни камайтириш мумкин?

    Қандли диабет — инсулин секрециясининг бузилиши билан боғлиқ касаллик бўлиб, ушбу касаллик билан оғриган бемор организмида метаболизм бузилади.

    Бугунги кунда ушбу касаллик жаҳон миқёсидаги соғлиқни сақлашнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Мамлакатимизда қандли диабетнинг тарқалиши ҳақида гапирадиган бўлсак, расмий статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда қандли диабет касаллиги билан хасталанган беморлар сони 257 457 тани ташкил этган ва улардан 3 263 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардир [1].

    Ушбу ташхиснинг мавжудлиги қондаги қанд даражасини мажбурий ва доимий кузатилишини назарда тутади. Гликемия устидан тегишли назорат олиб борилиши асосан қон томир касалликлари билан боғлиқ кўплаб асоратларнинг олдини олиш ёки кечиктириш имконини беради, диабетни даволаш эса турмуш тарзини ўзгартириш ҳамда дори воситаларини қабул қилишдан иборат бўлади.

    Агар 2-турдаги қандли диабет билан хасталанган айрим беморлар дори воситаларини қабул қилмасдан даволанса ёки уларни қабул қилишни тўхтатиб, қон плазмасидаги глюкоза даражасини парҳез ва жисмоний машқлар ёрдамида тегишли меъёрда ушлаб тура олса, 1-турдаги қандли диабетдан азият чекувчи беморларнинг барчаси инсулинли терапиядан фойдаланиши шарт.

    Қандли диабет терапиясининг самарадорлиги нимага боғлиқлиги ҳақида Тошкент тиббиёт академияси 2-сонли ички касалликлар кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори, эндокринолог шифокор Шагазатова Барно Хабибуллаевна қуйидаги фикрларни билдирди:

    — Терапия даврида беморлар дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, дори воситаларидан фойдаланишнинг қулайлик омилини, айниқса, инъекция терапиясидаги самарадорликка алоҳида урғу беришимиз лозим. Айрим беморлар анчагина оғриқли ва ҳар куни олиб бориш зарурати мавжудлиги сабабли инсулинли терапияни амалга оширишдан хавфсирайди, чунки бу муолажалар ҳаёт тарзи ва кун тартибини сезиларли даражада ўзгартириб юборади. Шунинг учун ҳам улар терапияни орқага сурадилар, бу эса ўз навбатида турли асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш учун бугунги кунда инъекция учун ручка-шприцлардан ёки махсус инсулинли шприцлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг игнаси жуда ингичка, узунлиги эса тери ости клетчаткасига чуқурроқ кириш имкониятини бермайди. Шунинг учун инъекция деярли оғриқсиз амалга оширилади.

    Шунингдек, диабет ўрнини тўлдиришга эришишдаги қийинчиликлар ўз вақтида ўзини ўзи назорат қилмаслик, мутахассис тавсияларига амал қилмаслик ҳамда беморларнинг гипогликемиядан қўрқиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    Гипогликемия — қондаги глюкоза миқдорининг меъёрдан пасайиб кетиши, бунда кўп терлаш, кайфият ўзгариши, юракнинг тез уриши, бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, кўриш қобилиятининг бузилиши каби асоратларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Оғир шаклдаги гипогликемия вақтида инсон ҳушидан кетиб қолиши ҳам мумкин.

    Гипогликемиянинг оқибатларини яхши билган мутахассислар ҳар бир бемор учун инсулин миқдорини индивидуал ҳисоблашга алоҳида эътибор қаратишади ва инсулиннинг хато миқдорда киритилишига йўл қўймасликни тавсия этишади. Агарда 2-турдаги қандли диабетдан азият чекувчи кўплаб беморлар асосан гипогликемик ҳолатларга мойил ёши катта инсонлар эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, юқори сифатли инсулинлардан фойдаланиш зарурати яққол намоён бўлади.

    Яқинда Sanofi компанияси Ўзбекистон бозорида базал инсулинининг янги авлодини тақдим қилди. Биз экспертдан ушбу дори воситаси аввалги инсулинлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳамда қай даражада самарадор экани ҳақида сўрадик.

    Қандли диабет билан оғриган беморларда углевод алмашинувининг барқарор компенсациясига эришиш лозим. Таъсирининг давомийлиги ва самарадорлиги билан боғлиқ хусусиятлар беморларда гипогликемик ҳолатларни бартараф қилишга ёрдам беради. Sanofi’нинг базал инсулини 1-турдаги диабет ва юқори вериабелликка эга 2-турдаги диабет билан оғриган беморларда ҳамда гипогликемияга мойил юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ёши катта инсонларда углевод алмашинуви компенсациясига эришиш имконини беради. Ушбу дори воситасининг Ўзбекистонда қандли диабет билан оғриган беморларни даволашда қўлланилишининг истиқболлари юқори.

    1. 10.11.2020 йил Республика ихтисослаштирилган эндокринология тиббий маркази ташкилий-услубий бўлимидан мослаштирилиб олинди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    24.01.2022, 15:00   Изоҳ (0)   36339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Hyundai Auto Asia 40 фоизли олдиндан тўлов шарти билан 24 ойлик муддат ичида бўлиб тўлаб харид қилиш имкониятини тақдим этади

    24.01.2022, 12:00

    Университетга қандай кириш мумкин: IT Park ва Coursera’дан махсус курсдан ўтинг

    22.01.2022, 15:00

    mGovAward: 100 000 доллар миқдоридаги мукофот пули танловига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

    21.01.2022, 18:00

    Texnomart’дан 12 та фойдали таклифлар тўплами: кўплаб чегирмалар ва кафолатланган совғалар

    21.01.2022, 15:00

    Тайёр таъмирланган хонадонларнинг дастлабки тўлови 70 миллион сўмдан бошланади ҳамда 20 йилга кредитга берилади

    21.01.2022, 12:00

    Credit House — орзуингиздаги янги хонадонлар фоизсиз муддатли тўлов асосида

    21.01.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.