Ушбу витаминга бой шўрванинг организм учун бир қанча фойдали томонлари бор.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пиёз – 1 дона;
  • саримсоқ – 3 дона;
  • брокколи – 2-3 бош;
  • зайтун мойи – 1 ош қошиқ;
  • қизил ясмиқ – 1 стакан;
  • сабзавотли бульон ёки сув – 1500-1700 мл;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Пиёз ва саримсоқ майда тўғралади. Брокколи кичик қисмларга бўлинади.
  2. Ўртача оловда қизиган ёғда пиёз 5 дақиқа қовурилади. Саримсоқ ва чили қўшиб, яна 2 дақиқа пиширилади.
  3. Устидан брокколи ва ясмиқ солинади, ва бульон қуйилади. Шунингдек, кокос сутидан ҳам қўшиш мумкин.
  4. Қайнаб чиққач, қопқоқ ёпилади ва олов пасайтирилади, яна 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
  5. Шўрва тайёр бўлгач, блендер ёрдамида пюре ҳолига келтирилади.

Ёқимли иштаҳа!