• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фирдавс Абдухолиқов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Бундан ташқари, Саида Мирзиёева ҳам ушбу сериални танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтайи назаридан хулоса беришга чақирган. Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Бугунги кунда барча телеканалларда миллий сериалларнинг сони кўпайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Тан олиш лозимки, айни пайтда нодавлат телеканаллари эфирига узатилаётган миллий сериалларнинг бадиий ва ғоявий мазмуни талаб даражасида эмаслиги кўзга ташланмоқда. Бир қатор сериаллар сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда томошабинлар томонидан танқидий муҳокама этилганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

    Сериал жанр сифатида энди-энди оммалашиб бормоқда. Телеижодкорларимизда бу борада зарур тажриба ва кўникмалар ҳали тугал шаклланмаган десак, муболаға бўлмайди. Бунинг учун эса вақт, маблағ ва малакали кадрлар зарур. Шу боис соҳага ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича салмоқли қадамлар қўйилди.

    Ўтган 2021 йилда Кинематография агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида телеканаллар билан ҳамкорликда шифокорларнинг заҳматли фаолиятига бағишланган «Нажоткорлар» («Zo‘r TV») ҳамда «Орзулар палатаси» («Севимли ТВ»), маҳалла ҳаёти ва тадбиркорлик мавзусидаги «Қодирхон» («Менинг юртим»), шунингдек, «Маҳалла», «Тузоқ», «Дард» ва «Алвидо болалик» сингари бошқа бир қатор сериаллар суратга олинди ва олинмоқда. Шу билан бир қаторда давлат буюртмаси асосида суратга олинган «Беҳбудий», «Саид ва Саида», «Авлоний», «Қўқон шамоли», «Сумбул» сингари ўнга яқин бадиий фильмларнинг сериал версиясини ҳам яратиб, барча телеканалларга бепул тақдим этилди. Лекин шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, агентлик томонидан амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини сезмоқдамиз.

    Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган «Севимли» телеканалида намойиш этилаётган «Сабрия» сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз. Бу режиссёрнинг дастлабки ишларидан бири эканигига қарамасдан телеканал Бадиий кенгаши зарур даражада ўз таклиф, тавсия ва амалий ёрдам бермагани маълум бўлди. Жамоатчилик ва телетомошабинларнинг бу сериалга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларини телеканали таъсисчилари ва ижодий жамоаси, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор.

    Нодавлат телеканаллари эфирида узатилаётган ва томошабинлар томонидан танқид қилинаётган сериалларнинг асосий қисми «хусусий продакшн» студиялари томонидан ишлаб чиқилган. Келгусида мазкур студиялар билан ҳамкорликда ишлашимиз, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарурати яққол кўзга ташланди. Ушбу тавсиявий характерга эга Кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламан.

    Ҳозирда кузатилаётган камчиликларни олдини олиш учун, биз бу жараёнда барча телеканаллар ва «хусусий продакшн» студиялар билан миллий сериаллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эндиликда сон эмас, сериаллар сифатига алоҳида эътибор қаратамиз.

    Энг муҳими, халқимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган, бадиий мазмуни юқори, ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларимизга жавоб берадиган сериалларни тайёрлаш бўйича махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳукуматимизга киритиш асосий вазифамиз ҳисобланади.

    Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори 

    Аввалроқ «Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидова «Сабрия» сериали атрофида бўлаётган гап-сўзларга Instagram саҳифасида муносабат билдирганди. Унинг сўзларига кўра, «Сабрия» сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини берган, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли.

    Мавзуга доир: Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    Эслатиб ўтамиз, «Севимли» телеканали 2018 йилда эфирга узатилган «Ҳурлиқо» («I feel pretty») бадиий фильмининг 45-дақиқасида порнографик мазмундаги саҳна сабаб қатъий огоҳлантирилган эди.

    20.01.2022, 14:01   Изоҳ (0)   38384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд тумани тугатилади. Оқдарё, Паст Дарғом, Тойлоқ туманларининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгаради

    20.01.2022, 13:13

    Бухорода «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Nexia’ни олиб қочди

    20.01.2022, 13:13

    Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз — йиллик 14 фоиз даражасида қолдирди

    20.01.2022, 12:22

    «Афғонистондан 13 тоннадан ортиқ наркотик Термизга кириб келган». ДХХ истеъфодаги полковниги «Гиннесс рекордлари китоби»га киритилиши мумкин бўлган жиноятни гапири...

    20.01.2022, 12:15

    Андижондаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган трансформаторда ёнғин чиқди

    20.01.2022, 12:02

    «Ўзгидромет» 21 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    20.01.2022, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.