• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Афғонистондан 13 тоннадан ортиқ наркотик Термизга кириб келган». ДХХ истеъфодаги полковниги «Гиннесс рекордлари китоби»га киритилиши мумкин бўлган жиноятни гапириб берди

    Давлат хавфсизлик хизматининг Фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, истеъфодаги полковник Эркин Абдуллаев 1992 йилда анча шов-шувга сазовор бўлган жиноят иши тафсилоти билан бўлишди, деб хабар беради «ЎзА.

    Маълум қилинишича, 1992 йилнинг 8 октябрь куни Термиз шаҳрида 30 тоннага яқин юк Афғонистондан транзит кириб келган. Қуритилган майиз жойлаштирилган қутилар божхона текширувидан ўтказилган. Ҳужжатларда кўрсатилишича, бу маҳсулот Собиқ Иттифоқ давлатлари, Бельгия, АҚШдан ўтиб, Канадага етиб бориши керак бўлган.

    Контейнерларни текшириш чоғида ҳақиқий майиз қутилари орасида ғишт шаклида тахланган наркотик модда – гашиш топилган. Жами 1305 қутида бир килограммли 13 тонна 50 килограмм гашиш моддаси қўлга туширилган.

    Термиз божхонаси 12 октябрь куни Жиноят кодексининг 69-моддаси (контрабанда) асосида жиноят иш очган ва тергов ишларини давом эттириш учун ДХХга юборади. Ишни Эркин Абдуллаев қабул қилиб олган. У ҳодиса жойига чиқиб, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов эксперименти ҳамда воқеа гувоҳлари билан суҳбатлар ўтказган.

    Кимёвий экспертиза қўлга туширилган наркотик модданинг гашиш эканини тасдиқлаб берган. Маҳсулотнинг экспедиция ҳужжатларида ёзилишича, юк М.Юнус томонидан М.Юсуфга етказиб берилиши кўзда тутилган, «майиз»ларнинг нархи 22 400 АҚШ доллари этиб кўрсатилган. Ashpan-forvarding end paking ko LTD транспорт-экспедиторлик компанияси юкни манзилга етказиб беришни зиммасига олган.

    ДХХ АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги наркобизнесга қарши курашиш халқаро ташкилоти билан алоқа ўрнатган. Америка томони «ноёб маҳсулот»га қизиқиш билдирган ва ушбу жиноий ишга алоқадор шахсларни топиш ҳамда уларни жиноий жавобгарликка тортишга ваъда берган.

    Абдуллаевнинг сўзларига кўра, 1993 йилнинг ёзига келиб, бу жиноий иш бўйича дастлабки тергов ишлари тўхтатилган. 1994 йилда халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирокида 13 тонна 50 килограмм гашиш ёқиб юборилган.  1998 йилда АҚШ М.Юсуф ва М.Юнусни қўлга олган. Сан-Франциско шаҳрида бўладиган суд жараёнида Эркин Абдуллаев ҳам иштирок этиши режалаштирилган эди. Айрим мулоҳазаларга кўра, у Америкага боролмаган.

    «Бугун биринчи марта шахсий мулоҳазамни айтишимга тўғри келади шекилли. Америка томони биздан қўлга туширилган 13 050 килограмм ‘майиз’ни беришни сўрайди. Табиийки, биз рад жавобини берганмиз. Чунки у биз учун жисмоний далил эди», — дейди у.

    Абдуллаевнинг сўзларига кўра, Божхона хизмати бўладими, ДХХ томониданми қўлга туширилган наркотик моддалар тўғрисида оператив маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатилади. Унинг кузатишларидан маълум бўлишича, ҳали бундай йирик миқдорда тақиқланган моддалар қўлга киритилмаган.

    «Дарвоқе, америкаликлар 1992 йилги Термиз воқеасини ‘Гиннесс рекордлари китоби’га киритиш тўғрисида тақдимнома киритишга ваъда берган эди. Афсуски, бу қуруқ гап бўлиб қолиб кетган», — дея таъкидлайди у.

    Тошкент вилоятида 77 кг гиёҳвандлик воситасини картошка кўринишида яширган наркокурьерлар ушлангани, Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Наманганда гиёҳванд моддаларни мамлакат ҳудудига олиб кирган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • ДХХ Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди
    • ДХХ Сурхондарёда 115 килодан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди
    • Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳ аъзоларининг уч нафари — талабалар

    20.01.2022, 12:15   Изоҳ (0)   72307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган трансформаторда ёнғин чиқди

    20.01.2022, 12:02

    «Ўзгидромет» 21 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    20.01.2022, 11:27

    Ўзбекистонда кунига қанча одам ПЗР-тест топшираётгани маълум қилинди

    20.01.2022, 10:42

    Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи кун антирекорд — бир суткада 1307 кишида коронавирус аниқланди

    20.01.2022, 10:11

    Фото: Амирсой дам олиш масканида юз берган қор кўчкиси

    20.01.2022, 10:07

    Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади

    20.01.2022, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.