• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Ватанга қайтмаслигим сабаби пул билан боғлиқ эмас». 6 йилдан буён Россияда ишлаётган фарғоналик муҳожир йигит ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — олти йилдан буён Россияда ишлаётган Жавоҳирбек Ёдгоралиев.

    Жавоҳирбек Ёдгоралиев 26 ёшда. Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. Тумандаги иқтисодиёт коллежини тамомлаган. 

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    2014 йил тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлаб, университетга ҳужжат топширдим — киролмадим. Қишлоқда бекор юрмаслик учун қариндошларим билан четга кетдим.

    Биринчи манзилим — Қозоғистон бўлди. Бир корхонада электр пайвандчи бўлиб ишладим. Ишим давомида тил ўргандим, қозоқ биродарлардан танишлар орттирдим. Аммо иш жуда оғир эди. Бир ярим ой ўтмай ҳаммамиз ортга қайтдик.

    Ота-онам Россияга кетишимга қарши бўлди

    Уйга қайтиб, одатдагидай дала ишларини қилиб юравердим. Совуқ тушиб, юмушлар камайган, бекорчиликдан зерика бошладим.

    Бир танишим Москвадаги чиқиндини қайта ишлаш заводида иш бор, деди. У ердаги ишчилар катта-катта ойлик олиши, шарт-шароитлари ҳам зўрлигини айтиб, мени кўндирди. Лекин ота-онам кетишимга, аниқроғи, ёлғиз ўғлининг аллақандай чиқиндихонада ишлашига қарши бўлди. Лекин гапимда қатъий туравердим. Охири чиптага пул топиб, октябрдаёқ Москвага учиб кетдик.

    Мени алдаганларнинг бари ўзбекистонликлар эди....

    Кечаси соат 10:00 ларда Москвага қўндик. Ҳаво ҳарорати чамаси -6 даража совуқ эди. Ўртадаги воситачининг шахсий ҳайдовчиси бор экан. Аэропортда бизни кутиб олиб, иш жойигача элтиб қўйди.

    Борганимиз заҳоти паспортларимизни йиғиштириб олишди. Билсак, ноқонуний иш жойи экан. Шарт-шароитлари таърифлагандан баттар эди. Йигитларнинг гапи билан элчихонага телефон қилдим. Ҳеч ким кўтармади. Аслида у ерга телефонда боғланиш тугул, эшиги олдига бориб ҳам киролмайсиз.

    Умуман олганда, Россияда алданиб қолиш ўта табиий ҳол экан. Начора, инсон ҳаммасига кўникади. Эртасидан ишга тушдик. Шаҳардан тонна-тонна чиқиндилар олиб келинарди. Ишимиз уларни саралаш эди. Баъзиларга омад кулиб, тилла буюмлар, телефон ва компьютер топиб оларди. Катта миқдорда пул чиққанини ҳам эшитганман. Бошлиқлар кўз олайтиришар, лекин олиб қўйишмасди. Ким нима топса, бари ёнига қоларди. Афсуски, мен билан бундай бахтли ҳодиса содир бўлмади.

    Уч ой деганда арзимаган пул билан паспортимни қўлимга беришди. Унгача жуда кўп қийинчиликлар кўрдим. Мени энг хафа қиладигани, алдаганларнинг бари ўзбеклар — юртдошлар эди.

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Паспортимни олганимдан кейин ҳеч қаерга мурожаат қилмадим, аниқроғи, қилолмасдим. Чунки бу кўча қоидаларига тўғри келмасди. Краснодарга иш қидириб бордим. Кўп ўтмай туркларнинг қурилиш фирмасидан иш топдим.

    Дастлаб арматура тўқувчи, бетончи, кейинроқ қолипчи, кранга юкларни ортиб берувчи ва ундаги юкларни туширувчи (стропалшик), панорамали баллонларда ойна (дераза) ўрнатувчи, хуллас, жуда кўп вазифаларда ишладим. Ойлигим ҳам шунга яраша эди. Ойига 2 000 доллардан 4 000 долларгача даромад топардим. Краснодарда тўрт йил ишлаб, ҳатто ўқишгаям кирдим.

    Пандемия туфайли ўқишимни Ўзбекистонга кўчиролмадим

    2018 йили Адмирал Фёдор Фёдорович Ушаков номидаги давлат денгиз университети Бошқарув ва иқтисодиёт факультетининг сиртқи йўналишига ўқишга кирдим. Иккинчи босқични тамомлаб, ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлдим. Бу фикр қаердан хаёлимга келди, билмайман.

    2020 йил айни карантин пайти Олий таълим вазирлигининг электрон тизимига ўқишимни Фарғона давлат университетига кўчириш бўйича онлайн ариза топширдим. 2 сентябрда электрон почтамга 5 сентябрь куни соат 8:00 да Фарғона политехника институтида имтиҳон топширишим ҳақида хабар келди.

    Уч кун ичида Фарғонага етиб боролмаслигим аниқ эди. Чунки Ўзбекистон ёпиқ, фақатгина чартер рейслар қўйилганди. Элчихонадагилар эса авиачипталарни очиқдан очиқ фалон долларга сотишарди. Мен ололмадим.

    Ўзбекистондаги «Transfer.edu.uz» электрон тизимига боғланиб, вазиятимни тушунтирганимда бир ходим: «Мен оддий операторман. Қўлимдан ҳеч нарса келмайди», деб алоқани узиб қўйди.

    Тижорий чартер рейслар қўйилгач, зўрға 23 сентябрга билет олиб, Ўзбекистонга учдим. Самолёт Бухорога қўнди. У ерда мутасаддилар 14 кун давомида уйда карантинда ўтиришим, агар бунга амал қилмасам, энг кам ойлик иш ҳақининг 21 баравари миқдорида жарима тўлашга розилигим ҳақида тилхат ёздириб олишди. Хуллас, имтиҳонга улгурмадим, қайтишга эса йўл ёпиқ. Русчасига айтганда «каша». Эслашни ҳам хоҳламайман.

    Кейин тезда ортга қайтишга ҳаракат қилдим. Чунки Ўзбекистон аввалгидан баттар «Отангга бор — онага бор» бўлиб ётганди.

    Фалокат оёқ остидан чиқса, ёмон экан...

    2021 йил июнь ойида яна Россияга қайтдим. Университетга ариза бериб, ўқишимни қайта давом эттиришим мумкин эди, лекин хоҳламадим.

    Тақдир тақозоси билан айланиб-айланиб, Чувашия Республикасига келиб қолдим. Аввал таксичилик қилиб, яхши пул топдим.

    Афсуски, кўп ўтмай автоҳалокатга учрадим. Бир сутка ухламай, машина бошқаргандим. Светофорнинг қизилида ўтиб, бир машинани уриб юбордим. Айб ўзимда эди. Фалокат оёқ остидан чиқса, ёмон экан... Машинани тузатиб беришга ёнимда пулим деярли йўқ, энди кўпроқ ишлашимга тўғри келарди. Таниш-билишларнинг ёрдами билан Юрма заводига ишга жойлашдим.

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Бекор ўтиришни ёмон кўраман

    Ҳозир фабрикада парранда гўштини қайта ишлаш ва қадоқлаш билан шуғулланамиз. Меҳнат шароити Россия Меҳнат кодексига мувофиқ, лекин иш оғир, ҳамма ҳам чидаб кетиши қийин. Кунига 12 соатлик режимда ишлаймиз. Орада тушлик қилишга ярим соат вақт берилади.

    Меҳнат шароитлари яхши, тушлиги текин, иш жойигача автобусда элтиб қўйиш хизмати бор.

    Ҳафтада 6/1 графиги асосида ишлаймиз. Бўш ўтиришни ёмон кўраман. Шунинг учун бир ойда икки кун дам олишим мумкин. Бошқа кунлари тинимсиз иш. Ҳар ўн кунда бир маош берилади. Ойлигим 500 доллар атрофида. Бундан ташқари яна қўшимча ишларим ҳам бор. Масалан, Telegram’да авиачипталар сотаман. Бўш вақтларимда киракашлик қиламан. Хуллас, иложи борича кўпроқ ишлаб, каттароқ даромад топишга интиламан.

    Яшаш жойимга келсак, ишхона ҳар бир ишчисини турар жой билан таъминлайди. Аммо ётоқхоналарнинг шароити яхши бўлавермайди. Шунинг учун укаларим билан ўзимиз ижарага квартира олганмиз. Янги таъмирдан чиққан, шароитлар аъло, биринчи қаватда, панорамали балкони бор уй. Ойига ҳар биримизга 100 доллардан ҳам тушмайди. Энг муҳими, ўзимиз хоҳлагандай яшаймиз, ҳеч ким хўжайинмас.

    Ўзбекларга фақат оғир меҳнат шароитларидаги иш бор

    Умуман олганда, Россиянинг барча ҳудудида ўзбеклар кўп. Шу қатори мен ҳозир ишлаётган Чебоксар шаҳрида ҳам. Уларнинг аксарияти талабалар, ўқишга келишган. Дарсдан бўш пайтлари ишлашади.

    Менимча, муҳожирларга асосан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби оғир меҳнат шароитларидагина талаб бор. Чунки Россияда ишчи қатлам, асосан, алкоголь ишқибозлари, собиқ маҳбуслар ёки ҳаётда ўрнини йўқотганлардан ташкил топган. Масалан, ичувчи ишга киргач, қўлига пул тушиши билан ичиб, йўқолиб кетади. Ўғрини ишга олса, бор-будидан айрилади. Ноилож аввалига ўзбек ёки бошқа миллат муҳожирлари хизматидан фойдаланишади.

    Хорижда ишлаш жараёнида ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмаганман. Рус тилида мақтансам арзигулик даражада гаплаша оламан, ундан ташқари турк тилини ҳам биламан.

    Элчихонага ишим тушишидан эса Худо асрасин. Ташкилот ҳеч қачон ишламаган, ҳеч кимга фойдаси тегмаган. Бундан кейин ҳам шундайлигича қолади! 10 баллик шкаладан уларга нол балл қўяман!

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Жавоҳирбек Ёдгоралиевнинг шахсий архивидан

    Ватанга қайтмаслигим сабаби пул билан боғлиқ эмас

    Оиламиз унча катта эмас: ота-онам, синглим ва мен. Синглим турмушга чиқиб кетган. Ўзим бу йил уйланиш ниятидаман. Ота-онам ҳеч қаерда ишлашмайди. 13 сотих еримиз бор, шундан тўрт сотихи иссиқхона. Уйда деҳқончилик билан шуғулланишади.

    Ўзбекистонда яшаш қийин дейишади. Лекин мен бор қийинчиликни ватанимда эмас, шу ерда кўрдим. Олти йил давомида ишламаган, бош суқмаган жойим қолмади. Худога шукр, ҳозир ҳаммаси ўз жойида. Топиш-тутишим яхши, нолимайман.

    Бегона юртларда орттирган пулимни ўз юртимда тополмайманми? Албатта, яхшилаб ҳаракат қилсам, Ўзбекистонда ҳам шунча даромад қила олишимга ишонаман.

    Бироқ Ватанга қайтмаслигим сабаби пул билан боғлиқ эмас. Чунки ҳозир ҳамма нарсам: уй-жой, машина, энг муҳими, севимли оилам бор. Назаримда, мен саргузаштпараст бўлсам керак, сабаби бир жойда кўп вақт тура олмайман, доим янгиликларга ошиқаман. Балки, шунинг учун муҳожирликда юргандирман, билмайман. Агар бугун Ўзбекистонга қайтиш истаги пайдо бўлса, эртагаёқ уйда бўламан.

    Лойиҳада иштирок этишни истаган муҳожир юртдошларимиз Telegram’даги  @daryo_muxbiri ’га мурожаат қилишлари мумкин. 

    Мавзуга доир:

    • «Ҳеч бир аёлга мусофирнинг ҳаётини раво кўрмайман». Эрининг операцияси ва қизларининг ўқишига пул топиш учун Туркияга ишлашга кетган муҳожир аёл ҳикояси
    • «Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси
    • «Мен ҳам ибодатларимни қилиб, уйда ўтиргим келади, аммо бу пулни ўзимизда тополмайман». Ўғлининг қимордаги қарзларини узиш учун Москвада ишлаётган 56 ёшли аёл ҳикояси
    • «Елкамдаги масъулият оғирлигидан ҳатто тушимда ҳам Ўзбекистонда бўлиб қолиш мен учун қўрқинчли». Москвада ишлаётган сурхондарёлик йигит ҳикояси
    • «Болаларимни ўкситмаслик учун қўлимдан келганини қиляпман». Туркияда ишлаб, фарзандини Лондонда ўқитаётган ўзбекистонлик муҳожир аёл ҳикояси

    19.01.2022, 08:11   Изоҳ (0)   148064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Dyson қулупнай етиштиришга мўлжалланган улкан машинани тақдим этади

    Лайфстайл | 2 июл, 20:50

    Тошкентдаги кўчалардан бирида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:40

    “Сиз мамлакат ҳудудий яхлитлигини тикладингиз”. Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон эришаётган юксак натижалардан хурсандлигини айтди

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:31

    АҚШнинг Калифорния бошчилигидаги йигирмата штати Трамп маъмуриятини судга берди

    Дунё | 2 июл, 20:20

    Қорақалпоғистонда қарийб 75 млрд сўмлик туризм зонаси қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:10

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    Дунё | 2 июл, 19:45

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.