Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 18 январь куни ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 18:08 да Бешёғоч кўчасида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлаётган тўғрисида шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:15 да етиб бориб, ёнғин соат 18:30 да қуршаб олинган ва соат 18:33 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бино ичидаги, тахминан, 50 квадрат метр майдонда чиқиндилар ёнган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)