Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида куч тузилмалари қошидаги академиялар фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Ҳозирда замонавий моддий техник ўқув базасига эга бўлган янги Қуролли кучлар академияси, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари фаолият юритмоқда. Шавкат Мирзиёев ушбу академияларнинг қониқарли эмаслигини танқид остига олди.
«Энг катта нарса — ўқитувчи керак, салоҳиятли ўқитувчи. Агар илмий салоҳиятли бўлмаса бугунги таҳдидларда бардош беролмаймиз. Кўриб турибсизлар нима бўляпти вазият. Ман яна бир марта айтаман, танкни ўргатиш керак эмас, космосни ўргатиш керак.
Нимага вазирлар қийналмайди, нимага вазирлар ичкарига кирмайди? Нега президент Темурбеклар мактабига боришга вақт топа олади-ю, вазир вақт топа олмайди?
Ҳаммангизга вазифа, энг камида ойда бир марта кенгашимизда битта академияни фаолиятини таҳлилий кўриб чиқамиз. Агар таҳлил қилиб бўлмаса ёпиш керак академияни, мактаб қилиш керак — мактаблар етишмайди бизда», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)