Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда — республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Якшанба куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, якшанба куни 9-14 даража илиққача пасаяди.
15—16 январь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ёмғирли беқарор об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошида ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва қиш ўртаси учун кузатилган меъёр 5-8 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ қийматларга етади.
Изоҳ (0)