Тошкентнинг Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўлидаги кўприк қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автомобиль йўл ўтказгичининг аэропорт йўналишидаги томонининг битта йўлагини таъмирлаш ишлари бошланган. Йўлсозлик тадбири 15 кун давом этади. Шу сабабли мазкур йўл ўтказгичнинг аэропорт йўналиши томонига ҳаракат мавжуд учта йўлакнинг иккитасида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 11 июль куни ушбу кўприк тагида Howo юк машинаси 3.13 «чекланган баландлик» йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилганди.
Аввалроқ Тошкентдаги Қорасув канали устидан ўтувчи кўприк реконструкция учун ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)