• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробарга ортиши кутилмоқда

    Ўзбекистонда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, йиғилиш иштирокчилари дастлаб Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилган.

    Таъкидланишича, углеводородлар захиралари йил сайин камайиб бориб, жаҳон бозорида нефть ва газ нархи кўтарилмоқда, бу эса ўз навбатида инсониятга қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишни тақозо этмоқда.

    Ўзбекистонда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда.

    «Шундан келиб чиққан ҳолда барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим миллий мақсад ва вазифаларидан бири 2030 йилгача қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтиришдан иборат. Бу борада бир қатор амалий ишлар қилинмоқда», — дейилади хабарда.

    Йиғилишда қайд этилишича, иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигининг пастлиги, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш, технологиялар янгиланишининг сустлиги, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда хусусий сектор иштироки етарли эмаслиги мамлакатни барқарор ривожлантириш соҳасидаги устувор миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишга ўзининг таъсирини кўрсатиши мумкин.

    Бу борада иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, аҳолини арзон ва қулай энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳозирда долзарб йўналишлардан биридир.

    Шу мақсадда 2022 йилда Қорақалпоғистонда 1700 мегаваттлик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битими имзоланиши режалаштирилаётгани алоҳида қайд этилган.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни тизимли равишда ташкил этиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш таклифи берилган.

    Бу борада «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида» қонунда кўзда тутилган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни жорий қилиш орқали хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларни соҳага жалб этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳимлиги таъкидланган.

    Шунингдек, йиғилишда бугунги кунда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегия лойиҳасида ҳам мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш орқали иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этиб ўтилган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Ҳужжат лойиҳасида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.

    Стратегия лойиҳасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 40 миллиард киловатт/соатга ошириб, жами 110 миллиард киловатт/соатга етказиш, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда ҳавога чиқариладиган зарарли газларнинг ҳажмини 8 млн тоннага камайтириш ҳам мақсад қилингини тилга олинган.

    Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8 та шамол электр станцияларни қуриш ҳисобига 4 гигаватт, 10 та қуёш фотоэлектр станциялар ишга тушириш орқали 4 гигаваттга қўшимча қувватларни барпо этишни қамраб олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

    Аввалроқ 2022 йилда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланиши, Қашқадарёда қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси бўйича тендер эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда электр энергияси ва газ бозорини тартибга солувчи мустақил орган ташкил қилинади
    • Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради
     

    14.01.2022, 20:13   Изоҳ (0)   12499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимларни эмлашга чақиришни сўради

    14.01.2022, 19:17

    «Туркистон» метро бекатида ёнғин чиққани айтилмоқда (видео)

    14.01.2022, 18:55

    Янгиланган Chevrolet Equinox-2022: юмшоқ гибрид тизими, нархлари (фото)

    14.01.2022, 18:31

    Қашқадарёда уч эгизак қиз туғилди. Уларга Фарангиз, Меҳрангиз ва Паризода исмлари қўйилди

    14.01.2022, 18:14

    Ўзбекистонда хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит 2 бараварга оширилади

    14.01.2022, 17:58

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, кейинги ҳафтагача беқарор ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради

    14.01.2022, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.