• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳар бир янги рол актёр учун тўлиқ ўз қаҳрамонига айланиш жараёни эканлигини исботловчи ҳолатлар (фото)

    Кўпчилик актёрлар кинодаги қаҳрамонларига айланиш учун ҳаддан ташқари кўп куч сарфлайди, натижада ўз мухлисларини маҳорат билан ижро этилган роллари билан баҳраманд этишади. AdMe нашри образига кириш учун ҳар қандай ишни қиладиган, ўз касбига профессионал тарзда ёндашадиган ана шундай актёрлар ҳақида маълумот беради.

    Зои Кравиц «Бетмен» 

    Фото: The Батман / Warner Bros.

    Фото: The Батман / Warner Bros.

    Зои Кравиц режиссёр Мэтт Ривз томонидан суратга олинган «Бетмен» фильмидаги Мушук аёл/Селина Кайл ролига жиддий тайёргарлик кўрган. Каскадёрлар бўйича координатор Роб Алонза билан биргаликда актриса ўз қаҳрамонини яхшироқ ҳис қилиш учун мушуклар ва шерлар жанги акс этган видеоларни ўрганган. Ролга тайёргарлик кўраётганда жанг санъати турларини, шунингдек, мушукка ўхшаш рақс ҳаракатларини машқ қилган.

    Анжелина Жоли, «Умрбоқийлар»

    Фото: Eternals / Marvel Studios Inc

    Фото: Eternals / Marvel Studios Inc

    «Умрбоқийлар» фильмидаги суперқаҳрамон жангчи Тана ролига тайёргарлик кўриш учун Анжелина Жоли балет дарсларига қатнаган ва турли хил қуроллардан фойдаланишни ўрганган, гарчи у суратга олиш пайтида уларни жисмонан ушлаб турмаса ҳам — қуроллар постпродюсерлик жараёнида рақамли равишда кадрларга қўшилган.

    Леонардо Ди Каприо, «Омон қолган»

    Фото: The Revenant / New Regency Pictures

    Фото: The Revenant / New Regency Pictures

    Леонардо Ди Каприо 2016 йилда унга илк «Оскар»ни олиб келган «Омон қолган» фильмидаги роли учун кўп меҳнат қилиши керак эди. Бошқа нарсалар қатори, актёрлар ва суратга олиш гуруҳи, масалан, қаттиқ совуқ, гипотермия таҳдиди, музли сувда отишмаларга бардош бериши лозим бўлган. Шунингдек, Ди Каприо Арикара маҳаллий халқининг тилини ўрганиши керак эди. Ушбу йўқолиб бораётган лаҳжани ўзлаштириш учун у Том Харди билан бир йил давомида маҳаллий маданият бўйича маслаҳатчи Крейг Фалькон билан ишлади.

    Арго Робби «Худкушлар гуруҳи» 

    Фото: Suicide Squad / Warner Bros. Pictures

    Фото: Suicide Squad / Warner Bros. Pictures

    Арго Робби 2016 йилда «Худкушлар гуруҳи» фильмида Жокернинг севгилиси бўлган жозибали, аммо бепарво Харли Куинни ўйнаган. Ток-шоулардан бирида актриса бу рол учун сув остида 5 дақиқа нафас олмай туришни ўрганганини айтган. Бунинг учун Робби 4 та фридайвинг сабоқларини олган ҳолда метаболизмини секинлаштира олишни ўзлаштирган. «Бу худди сув остида медитация қилиш каби», — дейди Робби.

    Жейк Жилленхол, «Stringer»

    Фото: Nightcrawler / Bold Films

    Фото: Nightcrawler / Bold Films

    Жейк Жилленхол маҳаллий янгиликларга ҳайратланарли видеоларни сотиш орқали катта пул ишлайдиган фрилансер Луи Блумга тўлиқ ўхшашга қарор қилди. «Мен унинг коёт каби кўринишини хоҳлардим. Бунинг учун мен оч кўринишим ва оч бўлишим керак эди», — дейди актёр. У қаттиқ режимли диетага ўтди, ҳар куни машқ қилди, кунига 16 километр югурди ва деярли 14 килограммга озди.

    Кейт Уинслет, «Аватар-2»

    Фото: жонпландау / Instagram

    Фото: жонпландау / Instagram

    Жеймс Кемероннинг «Аватар-2» фильмида Кейт Уинслет сувда яшайдиган жонзот ролини ўйнайди. Актрисанинг сўзларига кўра, бунинг учун у фридайвингни ўрганди. Ҳозирда Кейт сув остида узоқ вақтгача нафасини ушлаб туриши мумкин: унинг шахсий рекорди 7 дақиқа-ю 14 сония.

    Аня Тэйлор-Жой, «Қироличанинг юриши»

    Фото: The Queen’s Gambit / Netflix

    Фото: The Queen’s Gambit / Netflix

    Аня Тэйлор-Жой етимликда ўсган даҳо Бет Ҳармон ролини ўйнашдан олдин шахмат ҳақида «деярли ҳеч нарса билмаган». Ўйин билан танишиш ва Бетнинг ҳар бир шиддатли ўйинининг ўзига хос ҳаракатларни ўрганиш учун актриса машҳур шахмат мураббийи Брюс Пандолфини билан ишлаган.

    «Шахмат назариясини тушуниш мен учун муҳим эди», деб эслайди Тэйлор-Жой. «Мен бу ҳаракатлар кетма-кетлигини эслаб қолгунча деярли ақлдан озай деганман. Хуллас, мен ўйинни суратга олишдан 5 дақиқа олдин ҳаракатларни қайта ўрганиб, уни бармоқларим учун рақс ҳаракатлари сифатида қабул қилардим».

    Бен Кингсли, «Ганди»

    Gandhi / Goldcrest Films International

    Gandhi / Goldcrest Films International

    Келиб чиқиши ҳинд бўлган актёр сер Бен Кингсли Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш олиб борган миллий қаҳрамон Маҳатма Ганди ролини қўлга киритгач, дарҳол қаҳрамонининг ватанига бориб, у каби ҳаёт кечира бошлади. У Ганди ҳаёти ҳақидаги кинохроника лавҳаларини ўрганиш, у ҳақидаги китобларни ўқиш, парҳез тутиш, вазн йўқотиш, ёга билан шуғулланиш ва Ганди каби кийиниш орқали ўз ролига жиддий тайёргарлик кўрди. Натижада бу рол унга «Оскар», «Олтин глобус» ва «Энг яхши эркак роли» учун Британия академияси киномукофотини олиб келди.

    Элайза Сканлен, «Кичик аёллар»

    Фото: Little Women / Columbia Pictures

    Фото: Little Women / Columbia Pictures

    22 ёшли австралиялик актриса Элайза Сканлен «Кичик аёллар» фильмидаги Бет Марч ролини ўйнаш учун кунига 3 соат пианино чалишни машқ қилиши керак бўлган, чунки бу кастингнинг асосий шарти эди. Фильмда Бет пианино чалаётган саҳналарда Сканлен композицияларни ўзи ижро этган.

    Антонио Бандерас, «Зорро ниқоби»

    Фото: The Mask of Zorro / TriStar Pictures

    Фото: The Mask of Zorro / TriStar Pictures

    Ушбу рол учун Антонио Бандерас ретроюлдуз Эррол Флиннга устозлик қилган Боб Андерсондан қиличбозликни ўрганган. Ўз навбатида, Андерсон Бандерас афсонавий Флинндан кейин ўзи тарбиялаган энг яхши қиличбоз эканлигини тан олган. Актёр ролини шу қадар жиддий қабул қилганки, у ҳатто Испания Олимпия терма жамоаси билан ҳам 4 ой шуғулланган.

    Лив Тайлер, «Узуклар ҳукмдори»

    Фото: The Lord of the Rings / New Line Cinema

    Фото: The Lord of the Rings / New Line Cinema

    «Узуклар ҳукмдори» кинотрилогиясидаги элф Арвен Ундомиэл роли Лив Тайлерга оламшумул шуҳрат келтирди. Актриса ролини қойилмақом ижро этиш учун от минишни, қилич билан жанг қилишни ва элфча гапиришни ўрганди. «Мен фильмда элфлар тилида жуда кўп гапирганман, ҳатто қилич ўйнатиш ёки от минишдан ҳам кўпроқ, шунинг учун диалект бўйича мураббий билан кўп вақт ўтказдим», — дейди Тайлер.

    Ал Пачино, «Аёл ифори»

    Фото: Scent of a Woman / Universal Pictures

    Фото: Scent of a Woman / Universal Pictures

    Ушбу ролга тайёргарлик кўришда Ал Пачинога кўзи ожизлар мактаби ёрдам берди. Унинг сўзларига кўра, у кўзларини ҳеч нарсага қаратишига йўл қўймай, ўзини кўр қилиб кўрсатган. Ал Пачино суратга олиш майдончасидан ташқарида ҳам образда бўларди. У таёғи билан юрар, одамлар билан гаплашганда ҳеч кимга қарамас, гўё уларни кўрмаётгандай турарди.

    Леди Гага, «Гуччи уйи»

    Фото: House оf Gucci / Universal Pictures

    Фото: House оf Gucci / Universal Pictures

    35 ёшли актриса ва қўшиқчи «Гуччи уйи» фильмидаги Патрисия Режани ролига суратга тушишдан 1,5 йил олдин тайёргарлик кўра бошлаганини ва бу даврда ҳатто камера олдида бўлмаганида ҳам 9 ой давомида итальянча аксент билан гапирганини айтган. Образига киришиш учун у фотография билан шуғулланган ва пантераларни овлаш ҳақида кўплаб видеоларни томоша қилган. У Режанини ёввойи мушукларга қиёслаб: «Улар аввал ўзига мафтун қилиб, кейин ташланишади», — дейди.

    «Сариқ сочли бўлганим учун аксентсиз билан гапириш деярли мумкин эмас эди. Мен дарҳол сочимни бўядим ва дунёни унинг кўзлари билан кўра бошладим: менга молиявий фойда келтириши мумкин бўлган ҳамма нарсага эътибор бера бошладим», — дейди Гага.

    Мавзуга доир: 

    • Таниш мушкул: «Гарри Поттер« фильмидаги Хагрид ҳозир қандай кўринишда? (фото)
    • Фото: «Калмар ўйини» Голливудда суратга олинганида бош қаҳрамонларни кимлар ижро этган бўларди?
    • «Амели», «Эмили Парижда», «Рататуй»: Франциядаги ҳаёт ҳаққоний акс эттирилган энг яхши фильмлар (фото, видео)
    • Айрим нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди: машҳурларнинг опа-укалари билан тушган суратлари

    14.01.2022, 17:38   Изоҳ (0)   31523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Баҳора Арслонова «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида фикр билдиргани учун Юлдуз Ражабова ундан хафа бўлгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    14.01.2022, 15:44

    Таниш мушкул: «Гарри Поттер» фильмидаги Хагрид ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    13.01.2022, 13:42

    Фото: «Калмар ўйини» Голливудда суратга олинганида бош қаҳрамонларни кимлар ижро этган бўларди?

    13.01.2022, 10:49

    Баҳора Арслонова билан «Дугоналар шоу»даги чиқиши сабаб орзусидаги ролни бой бергани ҳамда Россиядан Ўзбекистонга қайтганидан афсусланиши ҳақида интервью (видео)

    12.01.2022, 16:57

    «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлар ўнталигига кирди

    12.01.2022, 11:00

    «Амели», «Эмили Парижда», «Рататуй»: Франциядаги ҳаёт ҳаққоний акс эттирилган энг яхши фильмлар (фото, видео)

    11.01.2022, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.