• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Янги Ўзбекистон» боғидаги монумент бўёқлари кўчиб, йўлакларда ёриқлар пайдо бўла бошлади (фото)

    Ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғидан олинган суратлар тарқалди. Унда «Истиқлол» монументи барельефига зарар етгани, йўлакларда ёриқлар пайдо бўлгани ва бошқа камчиликлар акс этган.

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    «Янги Ўзбекистон» боғи объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш дирекциясининг «Gazeta.uz»га берган изоҳида айтилишича, монументнинг айрим безак қисмлари гипсдан тайёрланган ва улар вақтинчалик ҳисобланади.

    «Бу вақтинчалик гипсдан қилинган. Яқин икки ой ичида бронзага алмаштирилади», — дея маълум қилди директор куратори Миржалил Мирқосимов.

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Қайд этиш жоизки, Тошкентдаги аксарият ёдгорликлар ҳам очилиш вақтида гипсдан тайёрланган. Вақт ўтиши билан улар бронзага алмаштирилган.

    Фото: Адиблар хиёбонидаги гипс ҳайкаллар бронзадан ясалганига алмаштирилмоқда
    Миржалил Мирқосимов тротуарларга зарар етганига ҳам изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, бу байрамлар вақтида йўловчилар оқими катта бўлгани билан боғлиқ. «Пиёдалар йўлаклари одамлар билан тўлди, айримлари ҳатто майсалар устидан ҳам юришди», — деган боғ маъмурияти вакили.

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Фото: Telegram / «Дела тонкие»

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғи 2021 йил 31 август куни очилган. Президент Шавкат Мирзиёев боғ ва монументнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлаганди.

    2021 йилнинг ноябрида ушбу боғдаги Мустақиллик монументи Туркиядан олиб келинган материаллардан қайта реконструкция қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ҳолатга реконструкция ишларини олиб бораётган Туркиянинг Outdoor Factory Acik Hava Fabrikas ширкати мутахассиси Синан Тураман изоҳ берган.

    Унда ушбу монумент лойиҳасини қисқа муддатларда барпо қилиш вазифаси юклатилгани, аммо Туркияда коронавирус пандемияси сабабли белгиланган карантин чекловлари натижасида зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмагани, натижада монументнинг муҳим бўлган тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни акс этувчи деталлари тўлиқ ўрнатилмагани билдирилган. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин бу ишларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.

    Маълумот учун, «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади. Қурилиш-монтаж ишлари қиймати, давлат харидлари порталидаги иккита лотга мувофиқ, мос равишда 146,5 миллиард ва 47,8 миллиард сўмга баҳоланган.

    12.01.2022, 20:15   Изоҳ (0)   41101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аэропортларида юк ва йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими йўлга қўйилади

    12.01.2022, 20:10

    Ўзбекистон мактабларида энди жисмоний тарбия фани ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади

    12.01.2022, 19:55

    Президент билан суҳбатлашган отахоннинг илтимосидан сўнг «Гулобод» маҳалласида чойхона қурилади

    12.01.2022, 19:24

    «Ўзбекистоннинг қудрати, ҳарбий салоҳияти фуқаролар эркинлиги, халқ манфаатларини ҳимоя қилишга қодир» — ҳуқуқшунос Бекзод Нариманов билан суҳбат

    12.01.2022, 18:50

    Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида уч поғона пастлаб, 86-ўринни эгаллади

    12.01.2022, 18:25

    Ўзбекистонда эмланган фуқаролар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилиши мумкин

    12.01.2022, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.