• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Крипто

    Энди криптовалютани сўмга қонуний равишда сотиб олиш мумкин. Яқинда буни UzCard ва Humo карталари орқали ҳам қилса бўлади

    Uznex криптобиржасида ҳисобни тўлдириб, ҳисоб рақамидан сўмда пул ечиб олиш имконияти пайдо бўлди.

    Фото: Cryptocur

    Фото: Cryptocur
    2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон фуқароларига криптовалютани нафақат сотиш, балки сотиб олишга ҳам рухсат берилганидан сўнг бунга имкон туғилди.

    Мажбурий жиноятлар

    Uznex — Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи қонуний криптобиржа. У 2020 йилнинг январь ойида очилган.

    Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига (ЛБМА) кўра, криптобиржанинг очилиши янги IT-ечимлар жорий қилинишидан ташқари, 1,5 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши ва 25 та янги иш ўринлари яратилишини таъминлаган.

    Бироқ яқин вақтгача ўзбекистонликлар биржада фақат  криптовалютани хорижликларга сотишлари мумкин эди:

    Одамлар барибир бир йўлини топиб, майнинг қилишади, буни тушунамиз. Уларда криптовалюта ҳосил бўлади ва криптобиржа уларга қонуний йўл тутиш имконини беради. Асосий мақсадимиз — криптовалютанинг қонуний савдосини йўлга қўйиш. Биржада ҳозирча фақат норезидентлар ишлаши мумкинлигини ҳисобга олсак, экспортнинг ўзига хос аналоги ҳосил бўлади — бир киши ўзи майнинг қилган биткоинларни чет элликларга сотади. Мамлакатга, ўз навбатида, чет эл валютаси кириб келади, — дея аниқлик киритади ЛБМА.

    Харидларнинг тақиқланишига келсак, бу аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлиги билан изоҳланди:

    Криптавалюта нима экани, уни қандай майнинг қилиш, сотиш ёки сотиб олиш кераклигини кам одам тушунади. Шу сабабли криптоактивлардан фойдаланувчи молиявий пирамидага қоқилиш хавфи мавжуд, — дейди ЛБМА.

    Бироқ қонуний йўл йўқлиги оқибатида одамлар криптовалютани ноқонуний тарзда сотиб ола бошлади. Кўплаб Telegram-каналлар ва веб-сайтларни ўз ичига олган қора бозор шаклланди.

    Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир неча бор криптовалютанинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ турли операцияларни амалга оширганига қарамай, талаб ва таклиф йўқолмади.

    Легализация янги имкониятларни очди

    2021 йилда ЛБМА ўз позициясини ўзгартирди. Агентлик буни ўзбек халқи бошланғич билимларни ўзлаштиргани ҳамда криптовалютага сармоя киритишга анча мувозанатли ва оқилона ёндаша бошлагани билан изоҳлади.

    ЛБМА, шунингдек, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонда криптоактивлар соҳасидаги лойиҳаларига қизиқиши барқарор ўсиб бораётганини таъкидлади.

    Криптовалюта савдоси қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши биланоқ Uznex маъмурияти пулни миллий валютада тўлдириш ва ечиб олиш имкониятини берувчи тизим устида ишлай бошлаганини маълум қилди.

    Ҳозирда банк ҳисоби орқали функционаллик мавжуд:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яқин келажакда UzCard ва Humo орқали ҳисобни тўлдириш ва ечиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бу февраль ойига қадар амалга оширилиши кутилмоқда.

    Криптовалюталар бозоридаги аҳвол

    Криптовалюталар ҳозир қийин вазиятни бошдан кечирмоқда. Ушбу мақола нашр қилинган вақтда биткоин 459,9 млн сўм, Ethereum эса 34,9 млн сўмга баҳоланган.

    Январь ойининг биринчи ҳафтасида биткоин қадрсизланиши 9 фоиздан ошган, Ethereum қиймати эса 15 фоизга пасайган.

    Бунинг икки омили бор. Биринчиси — жамғарма суръати пасайишига таъсир кўрсатган Қозоғистондаги вазият (қўшни республика бу кўрсаткич бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади).

    Иккинчиси — АҚШдаги вазият. Америка регулятори кучли инфляция ортидан фоиз ставкасини тезроқ оширишга тайёр. Курс кўтарилганда инвесторлар одатда криптовалюталарни ўз ичига олган хавфли активлардан юз бурадилар.

    Мутахассислар фикри прогнозлар борасида бир-биридан фарқ қилади. Мисол учун, Galaxy Digital 2021 йилдаги кескин ўсишдан сўнг соғлом орқага қайтиш кузатилаётганига ишонади. Уларнинг фикрига кўра, биткоин нархи 410 млн сўмгача тушиб кетади, шундан сўнг яна ўса бошлайди.

    Айни вақтда ENCRY Foundation криптовалюта нархи фақат 302 миллион сўмгача тушганидан кейин ўса бошлашини айтади.

    Шундай қилиб, криптовалюта ҳалигача хавфли актив ҳисобланади. ЛБМА ҳам бунга эътибор қаратди — янгиланган қоидаларда криптовалютани сармоя сифатида танлагани ва бу танлов оқибатлари учун фақат харидорнинг ўзи жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

    12.01.2022, 19:06   Изоҳ (0)   27863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.