Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Златан Ибраҳимович А Серия 21-тури доирасида «Венеция»га қарши кечган учрашувда (3:0) гол муаллифига айланганди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

40 ёшли швециялик футболчи миллий чемпионатлар доирасида 1999 йилдан бери кетма-кет гол уриб келмоқда. «Венеция» у лига доирасидаги ўйинларда гол урган 125-жамоа бўлди.

Шунингдек, Ибраҳимович Европа топ-5 лигалари доирасида 80-жамоага тўп киритди ва бу борада энг яхши кўрсаткичга эга Криштиану Роналдуга етиб олди. Роналду 30 декабрь куни «Бёрнли»га қарши баҳсда мазкур натижани қайд этганди.

Ибра АПЛда «Ман Юнайтед», Ла Лигада «Барселона», Лига 1 да «ПСЖ», А Серияда эса «Интер» ва «Ювентус» жамоаларида ҳам тўп тепган. Роналду эса топ-5 лигаларнинг «Манчестер Юнайтед» (АПЛ), «Реал Мадрид» (Ла Лига) ва «Ювентус» (А Серия) каби клубларида ҳаракат қилган.

Transfermarkt портали мазкур кўрсаткич бўйича энг яхши натижага эга футболчилар рейтингини эълон қилди. Қуйида улар билан танишинг:
  1. Криштиану Роналду — 80 хил клуб
  2. Златан Ибраҳимович — 80
  3. Юрген Клинсманн — 75
  4. Эдин Жеко — 69
  5. Юрий Жоркаэфф — 68
  6. Тьерри Анри — 65
  7. Пьер-Эмерик Обамеянг — 63
  8. Эдинсон Кавани — 62
  9. Алексис Санчес — 62
  10. Фернандо Торрес — 61.

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Изоҳ
Асосий янгиликлар