• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Хави бошчилигида қайта қурилаётган «Барселона» Карло отанинг енгилмас «Реал»ига қарши. 2022 йилдаги илк «Эль-Класико» ҳақида

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Испания Суперкубогининг ярим финалида «Барселона» ва «Реал» 12 январь, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб боради. Қуйида мазкур учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактлар тақдим этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    12 январдан 16 январга қадар Испания Суперкубогининг янгича формати кетма-кет учинчи марта бўлиб ўтади. Мусобақада «Атлетико» (Испания чемпиони), «Барселона» (Испания Кубоги соҳиби), «Атлетик» (Испания Суперкубоги соҳиби ва Кубок финалчиси) ва «Реал» (Испания вице-чемпиони) иштирок этади. 12 ва 13 январь кунлари ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Ғолиблар 16 январь куни Испания Суперкубоги финалида иштирок этади.

    Испания Суперкубоги — «Барселона» учун жорий мавсумда ҳеч бўлмаганда битта соврин қўлга киритиш имконияти

    Хави учун бу мураббийлик фаолиятидаги илк «Эль-Класико» бўлади. Мутахассис Испания Суперкубоги жорий мавсумда ҳеч бўлмаганда битта соврин қўлга киритиш учун имконият эканлигини тушуниб турибди. Испания чемпионатида «Реал» ва «Севилья»га етиб олиш қийин (каталонияликлар «Реал»дан 17, «Севилья»дан 12 очко ортда қолмоқда), Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди, Европа Лигасида эса «кўк-анорранглилар» билан бемалол кураша оладиган жамоалар етарли. Кубок мусобақалари захира бўлиб қолмоқда. Испания Кубоги 1/8 финалида «Барселона» «Атлетик» билан баҳс олиб боради ва бу учрашув ҳам осон кечмаслиги аниқ.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2022 йилнинг бошида «Барселона» учта қийин ўйинда иштирок этди. Ла Лига доирасида «Мальорка» устидан 1:0 ҳисобида базўр ғалаба қозонди. Испания Кубогида эса учинчи дивизион вакили «Линарес» қийинчилик билан 2:1 ҳисобида таслим этилди. «Гранада»га қарши меҳмондаги учрашувда эса 1:0 ҳисобини ушлаб қололмади, 89-дақиқада рақиблар мувозанатни тиклаб, каталонияликларнинг 3 очко олишига тўсқинлик қилди.

    Мавсумни аъло даражада ўтказаётган «Реал» 

    Мадридликлар Испания Суперкубогининг асосий фаворити ҳисобланади. Карло Анчелотти қўл остида жамоа мавсумни аъло даражада ўтказмоқда. Тўғри, кучсизроқ жамоаларга қарши ўйинларда омадсизликлар бўлди, аммо ҳозирги тиғиз тақвимда исталган клуб ҳам юз фоизлик натижа кўрсата олмайди.  «Реал» «Интер», «Шериф» ва «Шахтёр»ни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. Испания чемпионатида ҳам 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо 2022 йил «Реал» учун кўнгилсиз бошланди. Мадрид жамоаси «Хетафе»га ютқазиб қўйди. Ундан сўнг Испания Кубогида «Алкояно» таслим этилди. Ла Лиганинг сўнгги турида «Валенсия» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Учрашувда Винисиус Жуниор ва Карим Бензема иккитадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

    «Барселона» ва «Реал» ҳақида қизиқарли фактлар

    • Жамоаларнинг ўзаро охирги 20 ўйинида тенглик юзага келган. 8 та ўйинда каталонияликлар зафар қучган бўлса, 8 та ўйинда мадридликларнинг қўли баланд келган. Яна 4 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган;
    • «Барселона» барча мусобақаларда сўнгги 5 ўйинининг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида дуранг натижа қайд этган;
    • «Реал» барча мусобақаларда сўнгги 5 та ўйинда 3 та ғалаба, битта мағлубият ва битта дурангга эришган;
    • Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 4 ўйинида «қироллик клуби» вакиллари ғалаба қозонмоқда.
    Мураббийларнинг ўйин олди фикрлари

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бу финалга чиқиб, соврин учун курашишга бўлган чақириқ. Ушбу ўйин бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Ўзимизни кўрсатиш ва ҳимояда ишончли ўйнашга ҳаракат қиламиз.

    «Реал» ажойиб формада, мусобақа жадвалидан келиб чиқсак, балки, улар ҳозир Испанияда энг яхшисидир. Биз эса ўзимизнинг кучли томонларимизни кўрсатиб, курашишимиз лозим. Уларга муаммо туғдира оламиз. Охиригача курашамиз.

    Жуда кўп «Класиколар»да майдонга тушганман. Баъзан фаворит ҳисобланиб, ғалаба қозона олмаганмиз, баъзан эса тескариси. «Барселона»да ҳозир қайта қурилиш ишлари кетмоқда, шундай бўлса-да курашга тайёрмиз. Қийин бўлиши табиий, ахир «Реал» Ла Лигадаги энг ажойиб формада бўлиб турган жамоа.

    Хави, «Барселона» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Биз ўйинга яхши ҳолатда келдик. Суперкубокни уйга олиб кетишни истаймиз. Бу мавсумдаги илк соврин бўлади.

    Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ғалаба ҳам, мағлубият ҳам. Лекин дуранг бўлмайди, ғолиб аниқланиши керак. Бу мавсумда биздан кўра кўпроқ муаммоларга дуч келган кучли рақиб билан қўлимиздан келганича ўйнашимиз керак, аммо ҳар иккала жамоада ҳам мақсад битта — финалга чиқиш.

    «Класико» ҳар доим тенг ўйин бўлади. Рақамлар ва Ла Лигадаги ҳолат муҳим эмас. Бу Испания Суперкубоги ярим финали. Учрашув 0:0 ҳисобида бошланади.

    «Барселона»да ҳар доим жамоага ёрдам берадиган Пике, Бускетс, Хорди Альба каби фахрий футболчилардан ташқари, ёш футболчилар ҳам ажралиб туради: Гави ва Нико Гонсалес. Уларни ёрқин келажак кутмоқда деб ўйлайман.

    Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи

    «Барселона»—«Реал» учрашуви 12 январдан 13 январга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади. Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган иккинчи ўйин — «Атлетико» — «Атлетик» баҳси 13 январь санасига белгиланган.

    12.01.2022, 15:44   Изоҳ (0)   23948
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карло Анчелотти «Барселона»га қарши учрашув олдидан: «Бизга бундай ўйинлар ёқади»

    12.01.2022, 13:35

    «Машъал»га янги бош мураббий тайинланди. Клуб барча легионерлар билан хайрлашди

    12.01.2022, 12:42

    «Бавария» ва Роберт Левандовски янги шартнома борасида келиша олмаяпти

    12.01.2022, 12:10

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди

    12.01.2022, 10:47

    Африка Миллатлар Кубоги. Нигерия қийинчилик билан Мисрни мағлуб этди, Жазоир эса Сьерра-Леонени юта олмади

    11.01.2022, 23:51

    «ПСЖ» футболчилари Маурисио Почеттинонинг иш услубидан қониқмаяпти. «Реал»га қарши ўйин олдидан шубҳалар ортиб бормоқда

    11.01.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этмоқда

    Ўзбекистон | 19 июн, 12:54

    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

    Реклама | 19 июн, 12:00

    Футбол мантиқларига қарши чиққан Криштиану Роналду

    Спорт | 19 июн, 12:44

    Маркетинг ҳийласи: нега нон билан сут доим дўконнинг энг чекка бурчагида жойлашган бўлади?

    Лайфстайл | 19 июн, 12:35

    МАГАТЭ раҳбари Эрон ядро қуроли яратаётганига далиллар йўқлигини айтди

    Дунё | 19 июн, 12:34

    Путин: “Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилади”

    Ўзбекистон | 19 июн, 12:16

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бюджетга 195 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:30

    Мексикага “Эрик” тўфони ёпирилди

    Дунё | 19 июн, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.