Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманган шаҳридан Россиянинг 8 та шаҳрига 30 январдан бошлаб тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Маълум қилинишича, парвозлар Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида тўлиқ эконом форматида ташкил этилади. Самолётлар Россиянинг Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбург шаҳарларига қатновларни амалга оширади.

30 январь куни Uzbekistan Airways Airbus 320 ҳаво кемасида тўғридан-тўғри Намангандан Пермга илк авиақатновни уюштиради. Наманган—Пермь йўналиши учун чипталарни 1 миллион 656 минг 217 сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Фарғона водийси шаҳарларидан талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича парвозлар амалга ошириш учун «Шарқий» хаб ташкил этиши хабар қилинганди. Унга кўра, 2022 йилнинг 31 январидан бошлаб Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида Full Economy (тўлиқ иқтисодий синф) тамойили асосида Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни амалга ошириш бошланади. Талаб ошгани сайин Намангандан йўналиш тармоғини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар