Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12280.01
    • RUB 138.69
    • EUR 13415.91
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +11°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Авто

    UzAuto Motors’га муаммо туғдираётган чиплар ва уни ишлаб чиқаришдаги инқироз ҳақида мутахассис изоҳи  

    10.01.2022, 21:08 35294

    Ҳозирда дунё миқёсида кузатилаётган яримўтказгич (чип)лар танқислиги туфайли автомобиллар ва гаджетларни истеъмолчига ўз вақтида етказиб беришда қийинчилик туғдирмоқда.  Хусусан, UzAuto Motors ҳам бу муаммодан холи эмас. Компания ўз мижозларига етказиб беришни эмас, балки баъзи турдаги автомобилларга шартнома беришни хам тўхтатди. Бунга чиплар етишмовчилиги сабаб қилиб кўрсатилди.

    Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Машинасозлик технологияси ва авиакосмик инжиниринг кафедраси мудири, доцент, Тоҳиржон Пўлатов чиплар етишмовчилиги юзасидан «Дарё»га қисқача изоҳ берди.

    Тоҳиржон Пўлатов

    Тоҳиржон Пўлатов
    Фото: «Дарё»

    Мутахассиснинг маълум қилишича, замонавий автомобилларда қирқтадан юзтагача яримўтказгичлар блоки, яъни бошқарув блоклари ўрнатилади.

    Автомобилнинг двигателини бошқарадиган компьютер бор. Бу ҳам битта блок. Умумий олганда, Electronic Control Unit (ECU) – бошқарув блоки дейилади. Масалан, автомобиль ойналарини кўтариб тушириш учун ҳам битта бошқарув блоки ўрнатилади. Микроиқлим тизими, актив ва пассив хавфсизлик қурилмаларини ишлатиш ва назорат қилиш учун ҳам ҳар бирига биттадан тегишли функцияга эга бўлган, олдиндан дастурланган бошқарув блоклари ўрнатилади. Бошқарув блоки яримўтказгичлардан йиғилган бўлиб, унинг таркибида биз билган электрон схемалар, процессорлар, микропроцессорлар бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда яримўтказгичлар таъминотидаги узилишлар бошқарув блокларини ишлаб чиқаришдаги муаммоларга, бу эса ўз навбатида тайёр автомобиль ишлаб чиқаришда етишмовчиликларга олиб келмоқда. Мисол учун, ҳозирда Cobalt автомобилининг ўриндиғи иситгичсиз ишлаб чиқарилмоқда. Ўриндиқни иситувчи қурилма бор, лекин уни ўчириб-ёқадиган, ҳароратни назорат қиладиган блок, яъни модуль йўқ. Шу боис Cobalt мана шу модулсиз сотилмоқда, – деди Тоҳиржон Пўлатов.

    Мавзуга доир: Автомобильлар ва гаджетлар нега ўз вақтида етказиб берилмаяпти? Чиплар танқислиги қандай пайдо бўлгани ва электрон саноатга қанчалик хавф солаётганини тушунтирамиз

    Олимнинг фикрича, яримўтказгичлар танқислигининг глобал тус олишига Хитой ва АҚШ ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.
    АҚШ томонидан қўйилган савдо санкцияларига нисбатан Хитой ҳукумати ўз навбатида жавоб қайтармоқда. Бу яримўтказгичларни етказиб бериш вазиятида яққол намоён бўлмоқда. Санкция қўйилгандан кейин, бир томон иккинчи томонга пулни тез ва ўз вақтида ўтказиб бермайди. Бу занжир. Занжирнинг битта бўғини ишдан чиқадиган бўлса, қолган қисмларига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатади. Иккинчи асосий сабаб эса COVID-19 пандемияси. Заводларнинг карантинга олиниши, ишларнинг тўхтатилиши конвеернинг ишини анча ортга суриб юборди, – деди мутахассис.
    Тоҳиржон Пўлатовнинг қўшимча қилишича, чип ишлаб чиқариш ўта мураккаб жараён.

    «Жуда юқори технология керак. Қиммат технологияни ишлатиш учун жуда ҳам юқори салоҳият ва катта инвестиция талаб этилади. Бу автомобиль заводини қуришдан ҳам қийин ва қиммат. Чип ишлаб чиқарадиган битта заводни ишга тушириш учун камида 4-5 йил вақт кетади» , – деди у.

    Мавзуга доир: Мутахассис: Яримўтказгичлар танқислиги электромобиллар нархи ошишига таъсир ўтказяпти

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқаролик жамияти институтларини урғулаган Мартин Чунгонг, натижалардан қониқмаётган Сенат раиси, нанотехнологияларни тавия этган Рам Аэр — Парламентлараро II Глоб...

    Бугун, 14:28

    АТБ “Tenge Bank” Тhе Banker халқаро молия журнали томонидан Ўзбекистоннинг яхши банки деб топилди

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Зеленский Россия билан уруш янги фазага ўтаётганини маълум қилди

    Бугун, 13:49

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    Бугун, 13:39

    FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик шахматчилар рўйхати эълон қилинди

    Бугун, 13:22

    Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

    Бугун, 12:47

    Наманганда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида давлатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Бугун, 12:37

    Занжабил чиндан ҳам фойдалими?

    Бугун, 12:30

    Қорақалпоғистонда 1,2 минг дона қалбаки “Қаратау”ни Самарқандга олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди

    Бугун, 12:28

    Тошкентда собиқ ҳисобчи тадбиркорнинг 220 млн сўмлик мулкини ўзлаштиргани аниқланди

    Бугун, 12:22

    Тавсия этамиз

    Еса бўладиган итлар уюшмаси, ҳордиқ чиқараётган Исроил аскарлари, кўча рассомининг кўргазмаси — 30 ноябрь суратлари

    23:00 / 30.11.2023

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    22:00 / 30.11.2023

    Фото: Наманганда қиш арафасида пишган анжир

    19:00 / 30.11.2023

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.