Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 4 январь куни ўзи ишлаб турган корхонани ўмарган ходим қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, шу куни соат 03:30 атрофида Нукус шаҳрида туғилган Ж.О. (1996 йил) ўғрилик қилиш мақсадида ўзи ишлайдиган мебель ишлаб чиқариш цехига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган. Офис сифатида фойдаланиладиган хонадаги темир сейфни бузиб, ичидаги 236 миллион сўмдан 179 миллион сўмини талон-торож қилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида Ж.О. мебель цехига кириш дарвозасини қулфлайдиган темир илгични очиб киргани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)