Ўзбекистон йўлларида сўнгги кунларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тафсилотларини тақдим этамиз.
Жиззахда Nexia пиёдани уриб кетди
2022 йил 6 январь куни соат 18:00 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи 4Р-42 автомобиль йўлида фуқаро Nexia автомобилини бошқариб бораётиб йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани (1983 йилда туғилган) уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоийда «Жигули» ёниб кетди
2022 йилнинг 10 январь куни соат 13:50 да Кармана тумани «Қаҳрамон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 168-километрида ҳаракатланиб кетаётган Н.З.га (1993 йилда туғилган) тегишли «ВАЗ-2106» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин чиқиб салон қисмига ҳам ўтган.
Туман ФВБ ходимлари ёнғинга 14:07да етиб бориб, 14:10да ўчирган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғиндан жароҳатланганлар йўқ.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)