Германиянинг Transfermarkt портали жаҳоннинг энг қиммат таркибга эга бўлган футбол клублари рейтингини тузиб чиқди.
Рейтингнинг биринчи поғонасидан «Манчестер Сити» ўрин олди. «Шаҳарликлар» таркибининг умумий қиймати 992 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўринни «ПСЖ» эгаллади — 916 млн евро. Кучли учликка эса «Челси» (879 млн евро) якун ясаб берган.
Кучли бешликдан, шунингдек, Англиянинг яна клуби «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ўрин олган. «Реал» (780 млн евро) рейтингда 7-ўринда қайд этилди, «Барселона» (638 млн евро) эса 10-поғонага жойлаштирилган.
Дунёнинг энг қиммат таркибга эга 10 клуби:
1. «Манчестер Сити» — 992 миллион евро;
2. «ПСЖ» — 916 млн евро;
3. «Челси» — 879;
4. «Манчестер Юнайтед» — 865;
5. «Ливерпуль» — 861;
6. «Бавария» — 820;
7. «Реал» — 780;
8. «Атлетико М» — 649;
9. «Тоттенҳэм» — 643;
10. «Барселона» — 638.
Изоҳ (0)