Футбол бўйича Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 9 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Интер» ўз уйида Римнинг «Лацио»сини қабул қилди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Алессандро Бастони Милан клубининг дастлабки голини урди. Орадан кўп ўтмай меҳмонлар Чиро Иммобиленинг киритган тўпи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
67-дақиқада Милан Шкриньяр яна мувозанатни «нерадзуррилар» томонига оғдирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин «Интер» очколарини 49 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди. Симоне Инзаги шогирдлари иккинчи ўриндаги «Милан»ни бир очкога ортда қолдирмоқда ва бундан ташқари битта захирага ўйинига эга. «Лацио» эса 32 очко билан 8-ўринда қолди.
А Серия тақвими, тўпурарлари рўйхати, онлайн жадвалларини бу ерда кўриш мумкин — ҳавола.
А Серия
21-тур баҳси
9 январь, якшанба
«Интер» – «Лацио» 2:1
Голлар: 1:0 – 30 Бастони, 1:1 – 35 Иммобиле, 2:1 – 67 Шкриньяр.«Интер»: Ҳанданович, Думфрис (Дармиан, 77), де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич (Димарко, 82), Брозович, Гальярдини, Барелла (Видаль, 82), Санчес (Корреа, 73), Мартинес (Жеко, 73).
«Лацио»: Стракоша, Ҳюсай (Лазари, 80), Раду, Луис Фелипе, Марушич, Каталди (Лейва, 68), Милинкович-Савич, Башич (Луис Альберто, 68), Педро, Иммобиле, Фелипе Андерсон (Закканйи, 60).
Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (40), Башич (54), Раду (71), Закканйи (71), Видаль (90).
Изоҳ (0)