Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    «Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини ўз ихтиёри билан топширган» — Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби

    09.01.2022, 14:48 51702

    Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўз ихтиёри билан Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигидан кетишга қарор қилган. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг баёнотига асосланиб, «Орда.кз» хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Матбуот котибининг сўзларига кўра, Назарбоев «тартибсизлик ва террор мамлакат раҳбариятидан тезкор, қатъий ва муросасиз жавоб талаб қилишини яхши тушунган».

    Назарбоев ва Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳар доим «баррикадаларнинг битта томонида туриб, ўз халқи, мамлакати ва миллат келажагини ҳимоя қилган», деб таъкидлади матбуот котиби.

    Укибай, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Назарбоев тўғрисида «ёлғон миш-мишлар ва провокацион хабарлар» тарқалаётганидан қайта огоҳлантирди.

    Қозоғистонда норозилик намойишлари бошланганидан кейин Нурсултон Назарбоевнинг ўзи бирор марта омма олдига чиқмади, ҳеч қандай турда баёнот ҳам бермади. Унинг матбуот котиби аввалроқ Назарбоевнинг Қозоғистонда эканини ва президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан алоқада бўлиб турганини айтганди.

    Нурсултон Назарбоев 2019 йилда Қозоғистон президенти лавозимини тарк этгач, Хавфсизлик кенгашининг раҳбари сифатида фаолият юритаётганди. У умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди. Қозоғистонда ёнилғи нархи ошиши сабабли бошланган норозилик намойишлари фонида 5 январь куни Қозоғистоннинг амалдаги президенти Тўқаев Назарбоевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгашини бошқаришга киришганди.

    Мавзуга доир:

    • Тўқаев КХШТга Қозоғистондаги вазиятни тиклашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди
    • Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори баҳоланди
    • «Қотиллар билан қандай қилиб музокара олиб бориш мумкин?» — Тўқаев «террорчиларга» қарши огоҳлантирмасдан ўқ узишни буюрди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Ханчжоу—2022. Муҳсин Ҳисомиддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

    Бугун, 12:38

    Ўқитувчиларнинг 15 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз тўплашга жалб қилинган — “Юксалиш”

    Бугун, 12:25

    Тошкентнинг қатор туманлари ҳудудида октябрь бошида иссиқ сув таъминоти бир неча кунга ўчирилади

    Бугун, 12:10

    Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистоннинг 18 та ноёб экспонати тақдим этилди

    Бугун, 11:52

    Нью-Йоркда кучли ёмғир ортидан кўчаларни сув босди. Шаҳарда фавқулодда режим эълон қилинди (видео)

    Бугун, 11:40

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    11:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.