• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чилонзор» метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда — Тошкент метрополитени

    Тошкент метрополитени 28 декабрь куни «Дарё» нашрида «Кассаларда навбат, тиббий ёрдам ололмайсан, бекатларни номи эмас, ўриндиқларига қараб ажратасан. Тошкент метросига нималар етишмаяпти?» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолага муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мақолада Тошкент метрополитенида содир бўлаётган носозликлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати, қулайлик ва камчиликлар тўғрисида маълумот берилганди.

    Тошкент метрополитетининг маълум қилишича, бирор йўналишда тармоқлар кенгайгани сари унга бўлган талаб ҳам ошиб бораверади. «Бунга биргина мисол, Тошкент метрополитенига янги йўналиш қўшилгани ва янги бекатлар бино қилингани орқали йўловчилар оқимининг тобора ошиб бораётганидир. Бу борада рақамларга мурожаат этадиган бўлсак метрополитендан 2019 йил бир кунда ўртача 200—220 минг йўловчи фойдаланган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 380—420 мингни ташкил этмоқда. Йўловчилар оқими кўп бўлгани сабаб 2022 йилда яна 14 та ҳаракат таркиби харид қилиниши назарда тутилган», — дейилади муносабатда.

    Шунингдек, метрода йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш борасидаги такомиллаштирилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилган:

    • Ўзбекистон президентининг «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан метрополитен инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибларини босқичма-босқич янгилаш, эскирган ҳаракат таркибларини капитал таъмирлаш борасида аниқ режалар белгиланган. Ҳозирда метро вагонларидаги техник носозликлар борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмоқда. Метрополитенда ҳаракат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш орқали йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги даражасини оширишда замонавий билимга эга кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлашда Олий таълим муассасаларида метрополитен ишчи ходимларини малакасини ошириш ишлари ташкил этилган;
    • Тошкент метрополитенида йўловчиларга сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида метро бекатларида йўл кўрсаткичини замонавий дизайн асосида босқичма босқич алмаштириш ишлари белгиланган. Айни кунларда йўл кўрсаткичлари меъёрий лойиҳа ҳужжатлари асосида ўрнатилган.
    Таъкидланишича, ерости бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлигини инобатга олган ҳолда барча бекат навбатчилари биринчи ёрдам кўрсатиш маълумотига эга ва барча бекатларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари билан таъминланган. Бундан ташқари, зарур вақтларда тез ёрдам ишчи ходимлари чақиртирилади, метрополитеннинг «Пахтакор» ва «Минг ўрик» бекатларида тиббий пунктлар мавжуд.

    Шу билан бирга, Тошкент метрополитенида нима сабабдан ҳожатхоналар йўқлигига ҳам тўхталиб ўтилган.

    «Дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас. Шу қаторда Тошкент метрополитенида ҳам ҳожатхона, она ва бола хоналари қурилмаган. Жумладан, йўловчилар энг узоқ манзилга ўрта ҳисобда 40-50 дақиқа атрофида етиб боришади. Бироқ шунга қарамай меъёрий лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган ҳолатда ‘Чилонзор’ метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агарда бу ўзини оқласа бошқа бекатларда ҳам амалда татбиқ этилиши кўзда тутилган. Янги қурилаётган метро бекатларида эса йўловчилар учун қатор қулайликлар мавжуд бўлиши лойиҳалаштирилган», — дея қайд этилади муносабатда.

    Ерусти метро бекатларида имконияти чекланган йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлган лифтлар ўрнатилгани кўпчиликка маълум. Лифтлардан асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши белгиланган. Бекатлардаги мавжуд лифтлар ва эскалаторларни бир маромда ишлашини ташкил қилиш ва назорат ўрнатиш борасида метрополитен ходимлари орасида доимий навбатчилик йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда барча ерусти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз ҳолда ишлаб, юқорида кўрсатилган тоифадаги йўловчиларга ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда;

    Маълум қилинишича, ҳозирги кунда барча ер усти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз ҳолда ишлаб, кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда.

    «Қайд этиш лозимки, 2020 йилдан Тошкент метрополитенида Автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилиб, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, транспорт ва имтиёзли карталар амалда татбиқ этилди. Карталарни метрополитен бекат кассаларидан ва махсус картамотлардан ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Карталарнинг фойдаланиш муддати 3 йил этиб белгиланган. Бу борада қўшимча маълумотлар АТТО сайтида мавжуд. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар меҳмонлари ва метрополитен хизматидан кам фойдаланувчи йўловчиларга бир марталик QR-кодли чипталар жорий қилинган. Ижтимоий тармоқда ўтказилаётга махсус сўровнома натижалари асосида 2022 йил март ойидан фақат метрода имтиёзли юришни кафолатлайлиган ойлик карталари (юқоридаги тўлов тизимларига қўшимча) жорий этилиши режалаштирилган ва бу орқали кассалар олдидаги тирбандликларни бартараф этиш кўзланган», — дейилади хабарда.

    Шу ўринда, Тошкент метрополитени мавжуд бўлган камчиликларни кўрсатиб бера олган «Дарё» журналистига ўз миннатдорчилигини билдирган.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент метрополитенида яна поезд эшиги очиқ ҳолатда ҳаракатланди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди
    • Тошкент метросининг «Чилонзор» йўлидан «Сергели» йўлига ўтиш жойида поездлар тўқнашди
    • Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди. Метрополитен ҳолат бўйича хизмат текширувини бошлади
    • Видео: «Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар рельслардан юришга мажбур бўлди

    07.01.2022, 10:57   Изоҳ (0)   16386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

    07.01.2022, 10:42

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Устюртда Eriell билан ҳамкорликда бажарилаётган бурғилаш ва қурилиш ишлари ҳолатини ўрганди

    07.01.2022, 10:00

    ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

    07.01.2022, 09:54

    Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

    07.01.2022, 09:34

    Фарғонада аёл ва унинг вояга етмаган қизини скотчлаб, уйидаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    07.01.2022, 09:23

    Наманганда тадбиркорнинг 164 млн сўмини ўзлаштирган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    07.01.2022, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.