Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда 7 январь соат 08:00 дан 8 январь соат 08:00 гача қор кўчиши хавфини мавжудлигини эълон қилди.
Вазирлик фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.
Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 7 январь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида қор ёғади, туман тушади.
Изоҳ (0)