• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    12 минг кишини ўлдирган туман. Атроф-муҳитга нисбатан муносабатни ўзгартиришга мажбур қилган «Буюк смог» ҳақида

    Тез-тез қуюқ туманлар ичида қоладиган Британия оролининг қадимдан сақланиб қолган яна бир номи бор — Туманли Албион. Туманлар британияликлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган, дейиш мумкин. Аммо орол тарихида шундай туманлар ҳам бўлганки, унинг натижасида минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юмган. Бугун уларнинг энг даҳшатлиси, тарихга «Буюк смог» номи билан кирган ҳалокатли туман ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Мавзуга доир: Тошкентни қоплаган чанг бўрони — суратларда

    Смог ўзи нима?

    «Смог» атамасини биринчи бор инглиз доктори Ҳенри Антуан де Во 1905 йили чоп этилган «Туман ва тутун» мақоласида ишлатади. Муаллиф ўз мақоласида тутун (инглизча — smoke) ва туман (инглизча — fog) сўзларини бирлаштириб, смог атамасини қўллайди. Оддий қилиб айтганда смог бу — атмосферага кўтарилган саноат чиқинди моддаларининг ҳаво билан бирлашиб, уни ифлослантириш жараёнидир (кимёгарлар буни фотокимёвий реакция деб атайди).

    Смог ифлосланиш юқори бўлган шаҳарларда, саноат марказларида, ёнилғи ва ёқилғи маҳсулотлари кўп ишлатилувчи жойларда юзага келади. Смогнинг бир жойда тўпланиб қолишига иссиқ ҳаво шароити ва шамол айланишининг камлиги сабаб бўлади. Тоғ ва тепаликлар ён бағирларидаги ҳудудларда кўпинча шамол йўли тўсилгани сабаб ҳам ифлос ҳаво бир жойда тўпланиб қолади.

    1952 йилги «Буюк смог» даврида Лондон.

    1952 йилги «Буюк смог» даврида Лондон.
    Фото: BigPicture

    Одатдаги тумандан фарқли равишда смог инсон ҳаёти учун ўта зарарли ҳисобланади. Чунки смог таркибида саноат чиқиндисининг заҳарли элементлари (азот диоксиди, нитрат, фтор ва бошқалар) мавжуд. Смог нафас олиш қийинлашиши, уйқусизлик, бош оғриғи ва йўтални келтириб чиқаради. Тутунли туман пайтида кўз ва бурун шиллиқ қаватлари яллиғланиши, иммунитет пасайиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

    Бугунги кунга қадар йирик смоглар Москва, Санкт-Петербург, Олмаота, Лос-Анжелас, Мехико, Теҳрон ва Лондон шаҳарларида кузатилган. 1952 йил Лондонда юз берган смог бошқаларидан қуюқлиги, узоқ вақт давом этгани ва минглаб ўлимларга сабаб бўлгани билан ажралиб туради. Юқоридаги омилар сабаб Лондон смоги тарихга «Буюк смог» номи билан кирган.

    Мавзуга доир: «Қозоғистондан келиб, Қозоғистонга қайтиб кетди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда кузатилган чанг бўрони ҳақида

    Лондон «нўхат шўрвалари»

    Лондонликлар учун қуюқ тутунли туман аслида янгилик эмас эди. Туманли Албион юрагида XIII асрданоқ ҳавонинг тутун билан ифлосланиши муаммоси пайдо бўлган. Бунга асосий сабаб шаҳарда ёқилувчи паст сифатли кўмир тутуни эди (кўмирнинг сифатлиси экспорт қилинарди) . Қирол Эдуард I 1306 йилдаёқ шаҳарда кўмир ёқишни қисман тақиқловчи қарор чиқаради. Аммо бу қарор ҳам, кейинчалик қирол Яков VI қабул қилган янги қарор ҳам вазиятни ўзгартира олмайди.

    Аксинча, XVIII асрга келиб, саноат ривожланиши натижасида аҳвол янада оғирлашади. Лондон устида тез-тез пайдо бўлувчи туман кимёвий моддалар (хусусан, олтингугурт) сабаб сариқ рангли ва анча қуюқ бўла бошлайди — шу вақтдан бошлаб бундай туманларни «нўхат шўрва» («pea-souper») деб аташ бошланади, боиси бундай туманлар нўхат шўрва каби сариқ ва қуюқ эди. XIX асрда «нўхат шўрва»лар Лондоннинг ўзига хос белгисига айланади. Инглиз ёзувчилари Чарльз Диккенз ва Артур Koнaн Дойлнинг асарларида ҳам Лондоннинг «нўхат шўрва»ли даврларини кўриш мумкин.

    Лондон туманлари ўхшатилувчи нўхат шўрва.

    Лондон туманлари ўхшатилувчи нўхат шўрва.
    Фото: My Kitchenin the Rockies

    Саноатдан келаётган даромад ва у яратаётган иш ўринлари сабаб тутунли туманларга қарши  кескин тадбирлар амалга оширилмайди. Бу эса минглаб инсонлар ўлимига олиб келади — лондонликларнинг қабртошларига XIX асрдаёқ «тутундан вафот этди» қабилида ёзувлар ёзила бошлаганди.

    «Буюк смог»

    1952 йил 5 декабрь. Лондонликлар эрта тонгда уйғониб, мусаффо осмонни кўради. Барча ўз ишига шошила бошлайди. Бир неча ҳафтадан бери давом этаётган қаттиқ совуқ лондонликлар уйларини анча совутганди. Совиб қолган уй ва фабрикаларни иситиш учун кўмир ёқиш бошланади. Мўрилардан чиқаётган паст сифатли кўмир тутунига автомобиль ва дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи автобус тутуни ҳам қўшилади. Бир неча соат ичида Лондонни сарғиш тутун қоплаб олади. Албатта бундай смог Лондон аҳолиси учун янгилик эмас эди, бироқ бу сафар туман анча қуюқлашади.

    Антициклон натижасида юқори ҳаво босими Англия жанубида туриб қолади ва бу ҳаво ҳароратининг ўзгаришига олиб келади. Совуқ ҳаво иссиқ ҳаводан юқорироқда туриб қолади ҳамда шаҳар юзини ҳаво томчиларига қўшилган заҳарли моддалар тутуни эгаллайди. Ҳароратнинг ўзгариши олтингугуртли кўмир тутунининг атмосферага кўтарилиб кетишига йўл бермайди, чунки тутунни учириб олиб кетувчи шамол пастда йўқ эди. Заҳарли смог Лондон осмонининг пастида, шаҳар юзида туриб қолади. Натижада тарихдаги энг даҳшатли ва ифлосланган туман пайдо бўлади.

    Туман шу қадар қуюқлашадики, шаҳарнинг баъзи қисмларида одамлар юриш пайтида ўз оёқларини кўрмай қолади. Беш кун давом этган смог шаҳар инфратузилмасини фалаж қилиб қўяди. Метродан бошқа барча транспорт фаолияти ишдан чиқади. Поездлар ва Темзадаги қайиқлар ҳаракати тўхтатилади, парвозлар бекор қилинади. Ҳукумат ота-оналардан фарзандларини мактабга юбормасдан уйда олиб қолиши сўрайди. Жиноятчилик даражаси ошади. Шаҳардаги чорва моллари эса ёппасига бўғилиб ўла бошлайди. Кўчадан қайтган одамларнинг юз ва қўллари кўмирчиларникидек қоп-қора бўлиб қолади.

    «Буюк смог» қандай оқибатларга олиб келди?

    Аҳвол 9 декабрга келибгина — ғарбдан эсган шамол олтингугуртли смогни Лондон осмонидан Шимолий денгиз томон олиб кетгач, ўнглана бошлайди. Смоглар одатий ҳол бўлгани сабаб аксарият лондонликлар бу сафарги смог аянчли оқибатлар келтириб чиқарганини дастлаб тасаввур ҳам қилмаган. Бир неча ҳафтадан сўнг эълон қилинган рақамлар эса жамоатчиликни даҳшатга солган, юз берган воқеа шунчаки тутунли туман эмас, балки «Буюк смог» эканини кўрсатган.

    «Буюк смог».

    «Буюк смог».
    Фото: The Conversation

    Уинстон Черчил ҳукумати аввалига маълумотларни яширишга уринган. Аммо, «касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади» деганларидек, Лондонда марҳумларнинг тобути устига қўйиш учун гул ва тобутлар қолмагач, расмийлар охир-оқибат «Буюк смог»га доир ахборот ва рақамларни ошкор қилишга мажбур бўлади.

    Ҳукумат эълон қилган ҳисоботга кўра, «Буюк смог» даврида Лондон атмосферасига минг тонна тутун зарралари, икки минг тонна карбонат ангидрид, 140 тонна хлорид ва 14 тонна фтор моддалари кўтарилган. Тутунли туман таркибида 370 тонна олтингугурт диоксиди ва 800 тонна сулфат кислота мавжуд бўлгани аниқланган.

    «Буюк смог».

    «Буюк смог».
    Фото: BigPicture

    Ҳукумат ҳисоботида «Буюк смог» оқибатида 4 минг киши ҳаётдан кўз юмгани айтилади. 1953 йил февраль ойида Британия парламентининг Жамоалар палатаси қурбонлар сони аслида кўпроқлиги, «Буюк смог»дан кейинги ҳафта ва ой давомида яна 8 минг киши вафот этганини эълон қилади. Умумий ҳисобда «Буюк смог» 12 минг кишининг умирга зомин бўлади, 25 минг инсон касаллик таътилига чиқишга мажбур бўлади. Чорва моллари билан боғлиқ талафот эса ҳисоблаб чиқилмайди.

    «Буюк смог» барчани сергак торттиради. Бу шафқатсиз сабоқ ҳаво ифлосланиши ҳақидадаги фикрларнинг ўзгаришига сабаб бўлди. Саноатда янги экологик стандартлар қабул қилина бошланади. Буюк Британия ҳукумати кўмир ўрнига газ ва электрдан фойдаланишни жорий қилади. Орадан 4 йил ўтиб, экология тарихидаги муҳим қонун — шаҳарларда кўмир ёқишни чеклаб, саноат корхоналарни шаҳарлардан узоқлаштирган «Тоза ҳаво тўғрисидаги қонун» қабул қилинади.

    Шунга қарамай, инсоният кейинчалик яна бир неча ҳалокатли смогларни бошдан ўтказди. Аммо уларнинг ҳеч бири «Буюк смог» даражасида даҳшатли бўлмади.

    Мавзуга доир: Чанг бўрони фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун асос бўла олмайди — ФВВ

    06.01.2022, 08:00   Изоҳ (0)   87832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.