• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюрт регионидаги геология-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги 4522-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 265-сонли қарорларига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология-қидирув ишлари дастури доирасида истиқболли майдонлар, конларда бурғилаш ҳамда синов ишлари олиб борилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Устюрт регионида геология-қиидирув ишларини жадаллаштириш ҳамда табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида ушбу ҳудуддаги конлар, истиқболли майдонларда олиб борилаётган тадбирларнинг ижро ҳолатини ўрганди.

    Жумладан, бошқарув раиси томонидан 2022 йилнинг 3—5 январь кунлари Устюрт регионида геология-қидирув ишларини жадаллаштиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиш жараёнларини кўздан кечирди.

    Тадбир давомида дастлаб 2021 йилда амалга оширилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати ва улардан олинган натижалар батафсил муҳокама қилинди.

    Қурилиш билан тугатилган 8 та қудуқлардан олинган натижалар бирма-бир кўриб чиқилди. Регион бўйича белгиланган 10 миллиард метр кубдан ортиқ табиий газ ва 300 минг тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш режалари ортиғи билан бажарилганлиги алоҳида қайд этилди.

    Бундай ижобий натижага эришиш учун 2021 йилда бурғиланган «Қуйи Шарқий Бердах» конидаги 1, 2 ва 3, «Аралик» конидаги 2, «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 1, «Шагирлик» конидаги 1 терриген Юра ҳамда «Қуйи Сургил» конидаги 5 ва 6-сонли қудуқларни бурғилаш ва маҳсулдорликка синаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, уларнинг ҳар биридан 50 минг куб метрдан 1,3 миллион куб метргача бўлган табиий газ оқими олинганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Айниқса 2021 йилнинг 15 декабрь санасида «Қуйи Сургил» конидаги 6-сонли қидирув қудуғини лойиҳавий 4500 метр чуқурликкача бурғилаб, уни 4500—4172 метр оралиқларда фильтр орқали синаш ишлари натижасида қуйи Юра даври қатламларидан кунлик 1,3 миллион куб метрдан ортиқ саноат миқёсидаги табиий газ оқимларини олишга эришилди.

    «Қуйи Сургил» конининг остки чуқур қисмида табиий газ захираларига эга бўлган янги қатламларнинг аниқланиши «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари учун геология-қидирув, конларни ўзлаштириш борасидаги янги йўналишларни очиб бериши билан бир қаторда, Устюрт региони бўйича табиий газ, газ конденсати захираларини ўстиришга қаратилган имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб берди.

    Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2022 йилда Устюрт регионида жамият томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган янги тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

    2022 йилда Устюрт регионида 6 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 20 дан ортиқ қудуқларда 100 минг метр атрофида бурғилаш ишларини бажариш, бу орқали 2022 йил давомида жами 12 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 320 минг тоннадан ортиқ суюқ углеводород — жами 15 миллион тонна шартли ёқилғи миқдоридаги захираларни кўпайтириш мақсад қилинган.

    Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида тайёргарлик ишларининг ҳолати, ушбу жараёнларнинг тегишли материал техник ресурслар билан таъминланганлик даражаси жойида ўрганилмоқда.

    Юқоридаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ геология-қидирув ишларининг келгуси йил учун махсус дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан Устюрт регионидаги 4000—4500 метр чуқурликкача амалга оширилган бурғилаш ишларини эндиликда ер қаърининг чуқурроқ қатламларини ўзлаштиришга қаратиш мўлжалланмоқда.

    Устюрт регионида амалга оширилиши мўлжалланаётган геология-қидирув ишларини молиялаштириш ҳажмларини ҳам 2021 йилга нисбатан икки баробарга ошириш режалатирилмоқда. Шу ўринда геологик-техник чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш борасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқармалари, департамент бошлиқлари ва бошқа масъул мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    05.01.2022, 16:55   Изоҳ (0)   34367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    05.01.2022, 16:40

    «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади

    05.01.2022, 15:55

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Европанинг қатор давлатларига ташриф буюради

    05.01.2022, 15:24

    Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади

    05.01.2022, 15:08

    Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг собиқ ректори янги лавозимга тайинланди

    05.01.2022, 14:46

    «Қизил» паспорт керак эмас, билет 150 минг сўм, 40 дақиқада манзилдасиз. Сўхга уюштирилган авиасаёҳатдан репортаж

    05.01.2022, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.