Бухоро вилоятига 2021 йилда жами 2,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, хорижий туристлар сони 48,9 минг нафардан ошган. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан ички туризмда қарийб 8 бараварга, хорижий сайёҳлар сонига нисбатан 3,5 бараварга ортган.
Шунингдек, 2021 йилда 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар (724 та хона, 1919 та ўрин) ишга тушиши ҳисобига уларнинг умумий сони 415 тага (4463 та хона, 10 минг 323 та ўрин) етган. Туроператорлар сони 121 та, гид-экскурсоводлар 252 та, сайёҳлар учун ресторанлар 90 та, туристик автобус ва микроавтобуслар 281 тани ташкил этган.
Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 2026 йилга қадар вилоятда сайёҳлар сони 5 миллиондан ошишини айтганди. Таъкидланишича, вилоятда сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида 27 та хорижий авиақатновлар ҳам ташкил этилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири — The Independent
- Ўзбекистонни қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади
- «Туристик салоҳияти юқори туманларни ривожлантириш учун дастлабки босқичда 200 миллиард сўм ажратилади» – Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)