• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Наманганлик 15 ёшли ўқувчи автомобилни телефон ёрдамида бошқармоқда. У келгусида Tesla машинасининг ўзбекча муқобилини яратмоқчи

    Наманганлик 15 яшар Абдулазиз Носиржонов овоз билан бошқариладиган ва 500 дан ортиқ буйруқни бажара оладиган сунъий интеллект дастурини яратди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Абдулазиз Уйчи туманидаги 16-мактабнинг 9-синфида ўқийди. Ўзининг айтишича, бешинчи синфгача компьютерга умуман қизиқмаган, ҳатто унда ёзишни ҳам билмаган. Кейин тоғасининг компьютерини титкилаб, технологияларга қизиқиши уйғонган. Мактабда информатика фани устозидан фотошоп, графика ва компьютер тизими бўйича бирламчи билимларни эгаллаган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    АҚШ киноижодкорлари томонидан яратилган «Қасоскорлар» фильми эса унинг тасаввурларини буткул ўзгартириб юборди.

    «Эсласангиз, шу фильм қаҳрамони роботини масофадан туриб овоз ёрдамида бошқаради. Менда ҳали робот йўқ, шу сабабли компьютеримни овозли буйруқ бажарадиган кўринишга келтирмоқчи бўлдим. Google’да овозли бошқарув дастурлари бўйича қидирув бердим. Инглиз тилини яхши билганим учун шундай лойиҳа устида ишлаётган ҳиндистонликлар билан танишдим ва улардан гуруҳларига қўшиб олишларини илтимос қилдим. Улар рози бўлишди. 2020 йили, карантин пайти дастур устида биргаликда меҳнат қилдик. Ўтган йил февраль ойида ишимиз якунига етди. Шундан сўнг овоз билан бошқариладиган ва 500 дан ортиқ буйруқни бажара оладиган сунъий интеллект дастурини ўзбекчалаштириб чиқдим. Унга ‘Абдулазиз Жарвис’ деб ном қўйдим. Жарвис ўша, фильмдаги роботнинг номи», — дейди қаҳрамонимиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Абдулазиз дастлаб компьютерда лойиҳани синаб кўрди. Word, Exsel каби дастурларни овоз ёрдамида бошқарди. Сўнг навбат бобосининг Lacetti Gentra машинасига келди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Автомобилни аввал компьютер ёрдамида бошқармоқчи бўлдим, аммо уни куйдириб қўйдим. Токни қайта бериб юборган экан. Кейин телефонга ўтдим. Қайта-қайта уринишларим беҳуда кетди. Ниҳоят, олтинчи уринишда мен кутган натижа чиқди. Ҳозир телефон ва бобомнинг автомобилига ўрнатилган махсус қурилма ёрдамида 40 метрдан машинани бошқара оламан. Қурилмада тўртта реле бўлгани учун ҳозирча 8 та буйруқни бажаряпти. Машинани ўт олдиради ва ўчиради, ёритгичларни ёқади, эшикларни очиб-ёпади, ойналарни кўтариб-туширади, ҳатто мусиқа ҳам қўяди. Релелар сонини кўпайтириб, бажариладиган функциялар миқдорини ҳам оширмоқчиман. Юкхонани очиш, ойна артгичларни ҳаракатга келтириш, ҳароратни бошқариш ва ҳоказо», — дейди Абдулазиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қаҳрамонимизнинг айтишича, ўртача 2 миллион сўм харажат билан машинани овозли бошқарув тизимига ўтказса бўлади. Қурилмани мотоцикл ва Tico’дан тортиб баҳайбат юк машиналаригача ўрнатиш мумкин. Кейинчалик автомобилни олис масофа, ҳатто хориждан туриб ҳам бошқарса бўлади. Бунинг учун алоқа яхши бўлса бас. Ихтирочи йигитча овозли буйруқ бериш функциясини телефондан ақлли соатга ҳам ўтказмоқчи.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Айтганча, Абдулазиз Носиржонов яратган сунъий интеллект дастури яқинда бўлиб ўтган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси учун танлаб олинди ва 10 миллион сўм миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    У ҳозир қуёш батареялари ёрдамида қувват оладиган, масофадан бошқариладиган ва машина оқимига қараб ҳаракатни тартибга соладиган светофор устида ишламоқда. Бу лойиҳаси Тошкентда бўлиб ўтган InnoWeek-2021 ҳафталигида эътирофга сазовор бўлди, ҳатто харидорлар ҳам топила қолди. Бироқ у ушбу тадбирдаги тавсиялардан келиб чиқиб, ақлли светофорни янада такомиллаштирмоқчи.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қаҳрамонимиз Намангандаги оддий оиланинг фарзанди. Отаси ҳайдовчи, онаси уй бекаси, ўзи уч фарзанднинг каттаси. Келгусида режалари бисёр, энг асосийси эса Tesla машиналарининг ўзбекча муқобилини яратиш. У ҳамфикрлардан иборат жамоа тузиб, шу йили барчага бу автомобилини намойиш этиш ниятида.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мавзуга доир: Видео: Калашников автоматини 6 сонияда қисмларга ажратаётган наманганлик ўқувчи қиз

    03.01.2022, 08:00   Изоҳ (0)   60217
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Илон Маск ҳақида

    02.01.2022, 21:27

    Бу Cyberpunk 2077 эмас: Хитойда қўлга олинган шахсни мустақил равишда жиноятда айблай оладиган сунъий интеллект яратилди

    27.12.2021, 19:57

    Амстердамда робот қайиқларни синовдан ўтказиш бошланди — улар каналлар бўйлаб йўловчи ташиб, чиқинди йиғади

    26.11.2021, 10:38

    «Роскомнадзор» Google, Apple, Telegram ва Meta’дан Россияда ваколатхона очишни талаб қилди. Акс ҳолда бу сервислар блокланади

    24.11.2021, 00:40

    Telegram давлат раҳбарлари каналларида реклама чиқишни тўхтатади

    23.11.2021, 21:14

    Автомобиллар ва гаджетлар нега ўз вақтида етказиб берилмаяпти? Чиплар танқислиги қандай пайдо бўлгани ва электрон саноатга қанчалик хавф солаётганини тушунтирамиз

    22.11.2021, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.