Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларида назорат бўйича федерал хизмати («Роскомнадзор») Google, Apple, Telegram, TikTok, Meta ва бошқа IT-компанияларга Россияда ўз офисларини очиш талабини қўйди, акс ҳолда ушбу сервисларнинг бари блокланиши мумкин.
Рўйхатдан жами 13 компания ўрин олган бўлиб, улар орасида, шунингдек, Twitter, Zoom, Discord, Twitch, Viber, Spotify, Likee ва Pinterest ҳам бор.
Россия расмийлари томонидан илгари сурилаётган талабга кўра, ушбу компаниялар 2022 йил 1 январга қадар Россияда ўз ваколатхоналарини очиши, «Роскомнадзор»нинг сўровларига жавоб бериши ва ўз сайтида алоқа махсус бўлим (форма) ташкил этиши лозим.
Ушбу талабни бажаришдан бош тортган компанияларга нисбатан уларни қидирув тизимларидаги сўров натижаларидан чиқариб ташлаш, реклама қилинишини тақиқлаш, Россия жисмоний ва юридик шахсларидан тўловларни қабул қилишни тақиқлаш, шунингдек, қисман ёки тўлиқ блоклаш каби чоралар кўрилиши мумкин.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)