Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    Камбағал оила фарзандидан жаҳон киноси юлдузига айланган Жерар Депардьенинг ҳаёт йўли (фото)

    27.12.2021, 20:43 20658

    Жаҳон киноси юлдузи Жерар Депардье 2021 йил 27 декабрь куни 73 ёшни қарши олди.

    Фото: Pinterest

    Жерар Депардье 1948 йил 27 декабрда Франциянинг Шатору шаҳрида туғилган. Бўлажак актёрнинг оиласи қашшоқликда яшаган ва молиявий муаммолар туфайли унинг ота-онаси фарзандларига кам вақт ажратган ва бефарқ бўлган. Муаммоларга қарамай, Жерар мактабда яхши ўқиди, лекин фақат бошида, орадан бир мунча вақт ўтгач, у ўқишни тарк этди.

    Фото: «Uznayvse.ru»

    Натижада 1962 йилда у тўлиқ бўлмаган ўрта маълумот тўғрисида ҳужжат олди, шундан сўнг у босмахонага ишга кирди. Шу билан бирга, Жерар авиабазада ёқилғи ўғирлаган бир гуруҳ тенгдошлари билан муносабат ўрнатди. Эндигина 16 ёшга кирган бўлажак актёр полициячилар томонидан ҳибсга олинди ва уч ҳафта давомида қамоқда қолди.

    Фото: «Film.ru»

    Ногаҳон Парижда яшовчи дўстларидан бири уни ўз ёнига таклиф қилганида Жерарнинг ҳаёти бирдан ўзгариб кетди. Депардье уйидан қочиб, Франция пойтахтига дўстининг актёрлик дарсларида нима қилаётганини кўриш учун кетди. Дўстининг ўқитувчилардан бири Жерарни пайқаб қолди ва пантомимани тасвирлаб беришни сўради, у учун бу вазифа қийин эмас эди, чунки болалигида тез-тез имо-ишоралар ёрдамида мулоқот қилар эди. Ўқитувчига Депардье маъқул келди ва уни ўқишда қолишга таклиф қилди. Жерарнинг келажакда буюк актёр бўлиб етишганига қараганда, у таклифга рози бўлган.

    Карьера

    Фото: «Uznayvse.ru»

    Жерарнинг фильмдаги дебюти ўтган асрнинг 60 йилларнинг ўрталарида содир бўлган. У Роже Ленарнинг қисқа метражли фильмида роль ижро этган. Бир мунча вақт ўтгач, у Анес Варданинг «Навсикая» («Наусика») тўлиқ метражли фильмида роль ўйнади. Кейинчалик яна бир нечта роллар ижро этди, лекин Бертран Блиенинг 1977 йилда премьераси бўлган «Валсчилар» картинаси унга шуҳрат келтирди.

    Фото: Аnеws

    «Валсчилар» фильмидаги муваффақиятли ролидан сўнг актёр экранларда тез-тез пайдо бўла бошлади, унинг фильмографиясидаги энг аҳамиятли роллар «Сўнгги аёл», «Дастрўмолингизни тайёрланг», «Йигирманчи аср» эди. «Сўнгги метро» мелодрамасидаги иши учун Жерар ўзининг биринчи кино мукофоти – «Цезарь»ни олди.

    Жерар Депардье ва Жан Рено

    Жерар Депардье ва Жан Рено
    Фото: Pinterest

    Депардье 80 йилларда комедияларда рол ўйнай бошлаганидан кейин машҳурликнинг янги тўлқинини ҳис қилди. Унга Пьер Ришар ва Жан Рено билан бирга роль ўйнаган «Сен гапирма!» фильми алоҳида муваффақият келтирди. 90 йилларнинг бошларида у асосий ролни ўйнаган «Сирано де Бержерак»да иштирок этди ва бу учун Депардье Канн кинофестивалида мукофотланди. Фильмнинг ўзи эса «Оскар», «Цезарь», «Палма» ва бошқа мукофотларга сазовор бўлган. Ушбу картинадан сўнг Голливуд Депардьега ўз эшикларини очди. Сўнгра Энди Макдауэл билан биргаликда «Яшаш ҳуқуқи» фильмида суратга тушди ва роли учун «Олтин глобус»ни олди.

    Пьер Ришар ва Жерар Депардье

    Пьер Ришар ва Жерар Депардье
    Фото: «Film.ru»

    Ҳозирда ҳам актёрнинг фильмографияси янги асарлар билан тўлиб бормоқда. Депардье фильмларда фаол иштирок этишда давом этмоқда, шунингдек, дубляж студиясида ҳам фаолият юритади.

    Шахсий ҳаёт

    Жерар Депардье ва унинг биринчи рафиқаси Элизабет Гино

    Жерар Депардье ва унинг биринчи рафиқаси Элизабет Гино
    Фото: «Spletnik.ru»

    Жерар бўлажак рафиқаси билан актёрлик мактабида ўқиётганда танишган. Бу 1968 йилда содир бўлди ва ўша пайтда Париждаги энг бадавлат оиладан бўлган Элизабет Гино унинг кўнглидан жой олди. 1970 йил 11 апрелда жуфтлик турмуш қурди.

    Жерар Депардье ва Каринн Силла ҳамда уларнинг қизи Роксана

    1992 йилда Жерар ва Элизабетнинг ажрашиши маълум бўлди ва бу 1996 йилда амалга ошди. Маълумки, ажралиш сабаби Депардьенинг қизи Роксанани дунёга келтирган модель Каринн Силла билан муносабатлари бўлган. Аммо бу муносабат узоқ давом этмади, 1977 йилда Жерар актриса Карол Буке билан учраша бошлади. Буке жуда рашкчи эди, бу актёрга ёқмади ва 2005 йилда улар ажрашди.

    Жерар Депардье ва Карол Буке

    Жерар Депардье ва Карол Буке
    Фото: «Радио Ван»

    Актёр тўрт нафар фарзандини расман тан олади: қизи Жюли ва ўғли Гийом рафиқаси Элизабетдан (Гийом 2008 йилда вафот этган), қизи Роксанна Каринн Силладан ва ўғли Жан камбожалик Хелене Бизотдан.

    Номусга текканликда айбланган

    2018 йилнинг ёзида актёрнинг бир қизни зўрлагани  юзасидан аноним ариза ёзилди. Атрофдагиларнинг ҳеч бири актёрнинг буни қила олишига ишонмади ва унинг ўзи ҳамма нарсани рад этди. Кўп ўтмай, текширув ва сўроқлардан сўнг иш ёпилди.

    Фото: «Домашний очаг»

    2021 йилда қиз яна актёрни айблади, аммо бу сафар у ўз исмини яширмади. Актриса Шарлотта Арнольд ўзининг Twitter саҳифасида бутун воқеани эълон қилди. 2013 йилда Россия фуқаролигини олган Депардье айбловларни рад этди. Унинг адвокатлари актёр шаънини ҳимоя қилишга ваъда берди.

    Жерар Депардье ва Шарлотта Арнольд

    Жерар Депардье ва Шарлотта Арнольд
    Фото: Pinterest

    Мавзуга доир: 

    • Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди
    • Жерар Депардье: Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Миллион” концертида очиқ либосда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова огоҳлантирилди

    Бугун, 17:01

    Uzum Market етакчиликни мустаҳкамламоқда: мамлакат аҳолисининг 80% дан ортиғи миллий маркетплейсни билади

    Бугун, 16:30

    Ўзбекистон октябрь ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    Бугун, 16:56

    “Такси” фильмидаги комиссар Жибер: Француз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото) 

    Бугун, 16:53

    Ўзбекистонда доллар расмий курси пасайди

    Бугун, 16:49

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    Бугун, 16:15

    Уй интернети Beeline мобил тармоғи орқали

    Бугун, 13:30
    Reklama

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    Бугун, 15:57

    Суяклар, юрак фаолияти ва хотира учун: Қўзиқориннинг инсон организмига қандай фойдаси бор? 

    Бугун, 15:50

    “Ким бировга чоҳ қазиса, ўзи тушади”. Собиқ Akfa университети ректори Central Asian University’даги можаро ҳақида

    Бугун, 15:35

    Ашхобод ва Сеул темирйўл соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда

    Бугун, 15:10

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Гонгконг устидан иродали ғалабани қўлга киритди

    Бугун, 14:56

    Тавсия этамиз

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябрь ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    22:00 / 24.09.2023

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?

    10:00 / 24.09.2023

    Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди — ОАВ (видео)

    23:00 / 24.09.2023

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    19:00 / 24.09.2023

    Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди

    09:00 / 24.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?