• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерда. У ердаги қаршилик кучларида ҳали етарлича қурол бор» — Афғонистон элчиси

    Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшер вилоятида бўлиб, у ерда тўпланган Миллий қаршилик кучлари «Толибон»га қарши курашиш учун етарлича қурол ва ҳарбий техникага эга. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.

    Амрулла Солиҳ

    Амрулла Солиҳ
    Фото: AP Photo

    «Амрулла Солиҳ ҳозир Панжшер дарасида. У, Аҳмад Масъуд (дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли, Миллий қаршилик фронтининг етакчиси) ва қаршиликнинг бошқа аъзолари билан доимий телефон алоқасидамиз. Улар ёрдамида Панжшердаги вазиятдан хабардорман» — деди элчи. «Ҳарбий ёрдам масаласига келсак, шуни айтмоқчиманки, Панжшерда қаршилик кўрсатиш учун бизда ҳали етарли кучлар, ҳарбий техника ва қуроллар бор».

    Афғонистон элчисининг сўзларига кўра, қаршилик кучлари «Тожикистондан энг яқин ва яхши қўшни сифатида уларни сиёсий томондан демократияга риоя қилиш, тинчлик ва тотувлик ҳукмронлиги, халқ сайловлари ва инклюзив ҳукуматни ўтказиш нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлашини истайди».

    «Амрулла Солиҳ Душанбеда эди, лекин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Биз президент Раҳмондан Афғонистонга алоҳида эътибор қаратгани ва халқимизни у ерда ҳам, бу ерда ҳам қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз», — деди Афғонистон элчиси.

    Элчининг айтишича, Афғонистонда толибларга қарши нафақат Панжшерда, балки Қандаҳор ва Бағлон вилоятининг Андараб туманида ҳам қаршилик кўрсатилмоқда.

    « ‘Толибон’ мамлакатни эгаллаб, Кобулни бунчалик тез қўлга олишини ҳеч ким кутмаганди. Мамлакат яхши тайёргарликдан ўтган ва қуролланган 50 мингдан ортиқ армияга эга эди, АҚШ билан бизни ҳимоя қилиши тўғрисида келишув бор эди, лекин улар буни бажармади. Ғанида айрим толиблар билан яширин келишув бўлган, у ўзини президент этиб сайлаган халққа хиёнат қилиб, қочиб кетди», — деди элчи Агбар.

    Афғонистон элчиси Панжшердан ташқари, Афғонистоннинг 33 вилояти «Толибон»га таслим бўлганини эслатди. Унинг таъкидлашича, «воқеаларнинг бундай ривожланишини ҳеч ким кутмаган ва урушга тайёр эмасди, чунки сўнгги 20 йилда Панжшер туристик дара ҳамда дам оладиган жой бўлган».

    «У ердаги қаршиликнинг ‘Толибон’ни қайтариш учун тайёр армияси ва қуроли бўлмаган, лекин шунга қарамай, Панжшер жанг қилмоқда, таслим бўлмаяпти. Икки кундан бери вилоят аҳолиси ‘Йўқолсин толиблар!’ шиори билан митинглар ўтказмоқда. Аҳолининг норозилик митинглари фақат Панжшерда эмас, Қандаҳор ва Андарабда ҳам ўтказилмоқда. Ишончим комилки, тез орада бутун мамлакат ‘Толибон’га қарши бош кўтаради ва бу нафақат ҳарбий, сиёсий, балки аҳолининг барча қатламларининг умуммиллий қаршилигига айланади», — деди Агбар.

    Август ойида «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритиб, Афғонистоннинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани қочиб кетганидан сўнг, вице-президент Солиҳ конституцияга кўра, ўзини давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қуролли қаршилик кўрсатишга чақирди. Кейинроқ ОАВда Солиҳ Панжшер вилоятидаги Миллий қаршилик ҳаракатининг етакчилари билан бирга Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айни пайтда қаршилик кучлари Солиҳ Афғонистонни тарк этганини инкор этди.

    Мавзуга доир:

    • Тамом, Афғонистон тўлиқ «Толибон» назорати остида. Авваллари йиллаб таслим бўлмаган Панжшер қандай қилиб атиги уч кунда қулади?
    • АҚШ Панжшердаги «Толибон»га қаршилик кучларига ёрдам беришдан бош тортди
    • «Толибон» Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанини афв этишга ваъда берди

    29.12.2021, 07:45   Изоҳ (0)   25588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон Афғонистонга 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

    28.12.2021, 22:40

    Алишер Усмонов россиялик миллиардерлар ортидан «Путиннинг одамлари» китобига тузатиш киритишга эришди

    28.12.2021, 22:25

    Бразилия президенти ўз қизини коронавирусга қарши эмлатишдан бош тортди

    28.12.2021, 22:11

    Хитой Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари устидан БМТга шикоят қилди

    28.12.2021, 21:54

    Эмомали Раҳмон тўртинчи бор Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди

    28.12.2021, 21:09

    Японияда рекорд даражада кўп қор ёғди (фото ва видео)

    28.12.2021, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.