• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзМУда «баҳоси миллион доллар»лик китоблар йўқолгани айтилди. Иш бош прокурор назоратида, университет эса вақт сўраяпти

    Ўзбекистон Миллий университетининг Нодир қўлёзмалар музейида сақланаётган «баҳоси миллион доллар» турувчи бир қатор китоблар йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Дарё» ушбу машмаша атрофидаги барча маълумотларни бир саҳифага жамлашга ҳаракат қилди.

    Ўзи нима гап?

    Ўзбекистон Миллий университетида 2018 йилда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу жараёнда университетнинг қўлёзмалар сақланувчи тарих музейидаги нодир китоблар вақтинча бошқа жойга кўчирилган (маълумотларга кўра, музейда 1465 номдаги ўзбек, форс, туркий, араб ва тожик тилларида арабча имлода ёзилган қўлёзма китоблар, хат ва ҳужжатлар сақланган).

    Таъмирлаш тугагач, музей қайта (ҳали ҳам) очилмаган. «Kun.uz» маълумотига кўра, бунга сабаб — «у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100 дан ортиқ китоб сотиб юборилган бўлиши мумкин»лиги — таъмирлашдан кейинги хатловда айнан шунча қадимий қўлёзма чиқмаган. Улар орасида энг қимматбаҳо ҳисобланган қуйидаги уч китоб ҳам борлиги айтилмоқда:

    Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» асари қўлёзмаси.

    Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» асари қўлёзмаси.
    Фото: ЎзМУ кутубхонаси (архив) / «Kun.uz»
    • Абу Муҳаммад ибн Абу Бакр Собунийнинг милодий 1261 йилда форс тилида ёзилган «Китобу-л-кифоя фил-ҳидоя» номли қўлёзма асари;
    • Шарафиддин Али Яздий томонидан ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» китобининг XV асрга оид дунёдаги иккинчи нусхаси, қўлёзма;
    • Алишер Навоийнинг тўлиқ «Хамса» достони ва «Лисон ут-тайр» асарлари кўчирилган ва тилла суви юритилган XIX асрнинг биринчи ярмига тегишли қўлёзмаси (муаллифи номаълум).
    «Kun.uz» материалида ушбу китоб ва қўлёзмалар йўқолгани ҳақида хабар берган ходим шахси ошкор этилмаган (айни вақтда, ўша манбага асосланган ҳолда, «йўқолган китоблар яширин йўллар билан хорижга олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкин»лиги, «боиси бундай китобларнинг дунё бозоридаги баҳоси бир неча миллион долларгача етиши» таъкидланган).

    Муҳаммадбобур Юсупов.

    Муҳаммадбобур Юсупов.
    Кадр: «Zamon.uz»

    Айни вақтда «Zamon.uz» бу маълумотлар ЎзМУ магистранти Муҳаммадбобур Юсупов томонидан чиқарилганини билдирган. У «Zamon.uz»га берган интервьюсида музей қайта очилмаётгани юзасидан изоҳ берилмаётгани, университетдаги талабалар бу музейга кириб кўришни хоҳлашини, унинг ўзи эса «мўъжиза туфайли сақланиб қолган» китоблар топилиши тарафдори эканини айтган.

    Университет баёноти

    Интернетдаги шов-шувлардан сўнг, Миллий университет маъмурияти 24 декабрь куни журналистларга «йўқолган ёки сотиб юборилган» деб айтилаётган нодир китобларни кўрсатган. «Zamon.uz» лавҳасида эса магистрант Муҳаммадбобур Юсупов журналистларга кўрсатилган қўлёзмалар айнан можарога сабаб бўлган асарлар эмаслигини таъкидлаган.

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар.

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Ўз навбатида, ЎзМУнинг молия ва иқтисодий ишлар бўйича проректори Валижон Ёдгоровнинг сўзларига кўра, магистрант Муҳаммадбобур Юсупов бундай шов-шувли маълумот билан биринчи марта чиқиш қилаётгани йўқ: «У олдин ҳам ‘Тошкентдан жуда катта миллионли бойлик топилди’, деб тўсатдан ахборот бериб қолган. Ҳозирги ҳолат иккинчиси».

    Мавзуга доир: Тошкентдан топилган улкан хазинанинг янги тафсилотлари эълон қилинди (видео)

    Университет ректори Иномжон Мажидов ҳам китоблар йўқолгани ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрталигини таъкидлаб, магистрант Муҳаммадбобур Юсуповнинг бу соҳада мутахассис эмаслигига алоҳида урғу берди.

    «Муҳаммадбобур — химик, у мутахассис эмас. Профессор бўлганим билан, мен ҳам мутахассис эмасман. Ишчи гуруҳ ишласин, қўлёзмалар билан ишлайдиган мутахассисни жалб қилайлик. Ҳозир тўлиқ бўлмаган маълумотга таяниб, у ерда номер йўқ экан, бу ерда етмаяпти экан, дейишга мен ҳам ожизман. Менда саволга жавоб йўқ, ҳали иш тугагани йўқ-ку», — деди ректор Мажидов.

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар

    ЎзМУ раҳбарияти йўқолгани асоссиз эканлигини айтган ва улар томонидан ОАВ вакилларига кўрсатилган нодир китоблар
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

    «Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида ҳам, жумладан, шундай ахборот берилди: «Бу китоблар ижтимоий тармоқларда йўқолди деб тахмин қилинаётган қўлёзмалар эканлигини изоҳлаб берувчи мутахассиснинг фикрини сўраганимизда, бу ҳақда сал кейинроқ маълумот беришларини билдиришди».

    Кейинроқ, 25 декабрь куни университет ахборот хизмати тарқалган маълумотлар юзасидан баёнот берди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

    «Мақолада келтирилган ва ‘йўқолган’ деб иддао қилинган ‘манбалар’нинг борлиги ва ўзи асл биринчи нусха эмас, балки қўлёзманинг кўчирма нусхалари бўлиб, айни вақтда тадқиқотчиларнинг изланиш манбаси сифатида очиқ фондда сақланган адабиётлар эканлиги таклиф этилган мутахассис экспертлар томонидан тасдиқлангани маълум қилинди.

    ЎзМУ илмий жамоаси ва профессор-ўқитувчилари бундай исботланмаган, тасдиқланмаган, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари якунланмаган оралиқ мавзуларни трендга чиқарилиши университетнинг кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият эътиборидаги нуфузига путур етказиши мумкин деб қабул қилади. Шу билан бирга университетга нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисоблайди».

    Прокуратура муносабати

    Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, «Kun.uz»даги материал чиқиши билан унда баён қилинган тафсилотлар прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган.

    «У ерда ёзилган ҳолатларни ўрганиш борасида бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Хабарда кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўрганиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ўрганиш шахсан бош прокурор томонидан назоратга олинган», — деди Шамсутдинов «Zamon.uz»га берган интервьюсида.

    Унинг қўшимча қилишича, ўрганиш натижалари ҳақида ОАВ ва кенг жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот берилади.

    26.12.2021, 13:31   Изоҳ (0)   39116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қўйлиқ бозорини кўчириш зарурат эканини айтган Бектемир ҳокимини рағбатлантирди, ўзини ўзи мукофотлаган Сергели ҳокимини эса жазолади

    26.12.2021, 13:10

    Қашқадарёдаги Тахтақорача довони қалин қор ёғгани туфайли вақтинча ёпилди

    26.12.2021, 12:40

    Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланиш санаси 28 декабрдан 25 декабрга сурилди

    26.12.2021, 12:09

    Навоийда 4 нафар эгизак дунёга келди

    26.12.2021, 11:08

    Ўзбекистонда мис саноатидан олинадиган даромад қанчани ташкил этиши маълум қилинди

    26.12.2021, 08:44

    Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан қарийб 174 млн долларлик мобил телефон импорт қилган

    26.12.2021, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Биз Хоманаийни йўқ қилмоқчи эдик” — Исроил мудофаа вазири

    Дунё | 27 июн, 16:30

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай об-ҳаво бўлади

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:15

    Лайклар кўп, яқинлик кам: ижтимоий тармоқлар қандай қилиб ёлғизлик ҳиссини кучайтиради?

    Лайфстайл | 27 июн, 16:15

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    Спорт | 27 июн, 15:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.