Актёр ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер бошпанасиз қолган Лос-Анжелес фахрийларига 25 та уй совға қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Esquire.
Маълумотларга кўра, актёр кичик турар жой биноларини ўрнатиш учун жами 250 минг доллар ажратган, фахрийлар аллақачон уларга жойлашишни бошлаган. Уйларнинг ҳар бири кондиционер, электр ва иситиш тизимига эга.
Байрам олдидан Шварценеггер турар жой массивлари қурилган жойга ташриф буюриб, совға эгалари суҳбатлашди. «Бугун мен Янги йилни олдинроқ нишонладим», – деб ёзади Шварценеггер ўз саҳифасида.
https://www.instagram.com/p/CX2AXu-vzpN/
АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда 37 мингдан ортиқ бошпанасиз қариялар яшайди. Уларнинг кўчада қолишининг сабаблари ногиронлик, психологик муаммолар, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдир.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)