Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Иброҳим Жунусовни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизматига таяниб, «Дунё» агентлиги хабар берди.
Иброҳим Жунусов Ўзбекистондаги элчи этиб уч йил олдин — 2018 йилнинг 4 декабрида тайинланганди. Бунга қадар, 2014 йилнинг сентябригача Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаган. Май ойида у 60 ёшга тўлганди.
Аввалроқ Абдулазиз Комилов Хорватия ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиларини қабул қилгани, Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)