• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенко: «Яқин икки кун ичида Беларусь янги конституциясининг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади»

    Беларусь президенти Александр Лукашенко бир-икки кундан кейин янги конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилишини айтди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Бир-икки кун хатоларни тузатиб, вергулларни қўйиб, конституция лойиҳасини муҳокамага киритамиз», — деди Лукашенко 23 декабрь куни конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари билан ўтказилган якуний йиғилишда.

    Лукашенконинг айтишича, конституция ўзгартириладиган бўлса, мамлакатдаги бошқарув тизими қайта қурилади. «Конституцияни қабул қилиб, халқ уни қўллаб-қувватласа, биз — амалдаги ҳокимият органлари, жумладан, президент, парламент ва бошқалар мамлакатдаги тизимни ушбу конституцияга мувофиқ қайта қуришимиз керак бўлади», — деди Лукашенко. «Агар кимдир биз ҳаммасини номигагина қабул қилиб, бир четга ташлаб қўямиз, чалкашлик ва тартибсизликлар бошланади, деб ўйласа, янглишади».

    У эълон қилинган лойиҳа якуний бўлмаслигини айтди. «Лойиҳа бўйича халқнинг таклифларини муҳокама қилганимиздан кейин у якуний бўлади», — деди Беларусь раҳбари. Вақт борасида унинг аниқлик киритишича, январь ойининг охири – февраль ойи бошида «халқ муҳокамасидан сўнг конституциянинг якуний лойиҳасини шакллантиришга яна бир қайтиш, тахминан февраль ойининг иккинчи ярмида эса уни референдумга киритиш керак.»

    «Шуниси қулай: одамларни чалғитмаймиз, қишда, катта ва кичик шаҳарларда, айниқса қишлоқларда иш камроқ бўлади», — деди у. Лукашенконинг айтишича, февраль ойининг иккинчи ярмида конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилади.

    «Референдум февраль ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади», — деди у. Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, умумхалқ муҳокамасидан сўнг ишчи гуруҳ яна бир бор йиғилиб, конституция лойиҳасига «халқ томонидан қандай муҳим, фундаментал таклифлар билдирилганини кўриб чиқади». Кейин Конституциявий комиссиянинг якуний мажлиси бўлиб ўтади. «Ва тайёр ҳолга келган лойиҳа билан Конституциявий комиссия ишчи гуруҳимиз ишининг натижаларини кўриб чиқиб, маъқуллагач конституция лойиҳасини референдумга киритамиз», — деди президент.

    Беларусда 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари фонида Лукашенко конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати ва президентлик ваколатларининг бир қисмини ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари фойдасига қайта тақсимлашга тайёрлигини маълум қилган. Таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти президентлик бошқарув шаклини сақлаб қолиш, давлат раҳбари, парламент ва ҳукуматнинг функция ва ваколатларини аниқлаштиришдан иборат, хусусан, ҳукуматнинг ваколатларини ва унинг ижро ҳокимияти соҳасида қарорлар қабул қилишдаги мустақиллигини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Дастлаб демократиянинг алоҳида шакли сифатида ташкил этилган Бутун Беларусь халқ йиғилишини конституциявий органга айлантириш ва унга қўшимча функциялар бериш ҳам кўзда тутилган. Аввалроқ, асосий қонуннинг янги таҳрири бўйича референдум 2022 йил февраль ойида бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

    23.12.2021, 17:09   Изоҳ (0)   11381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    TikTok 2021 йилда Google’ни ортда қолдириб, энг оммабоп платформага айланди

    23.12.2021, 15:43

    Қозоғистонда атом электр станцияси Олмаота яқинидаги арвоҳ шаҳарчада қурилиши мумкин

    23.12.2021, 14:59

    Россиялик журналист Дмитрий Муратов ўзига берилган Нобель мукофоти маблағларини хайрия ташкилотларига ўтказиб берди

    23.12.2021, 13:11

    Туркияда лира курсининг қулаши бутун дунёдаги Nutella ишқибозларига таъсир кўрсатиши мумкин

    23.12.2021, 11:48

    Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш шартини айтди

    23.12.2021, 09:57

    ОАВ: АҚШда таниқли олим Хитой билан алоқаларини яширганликда айбдор деб топилди

    23.12.2021, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.